22.12.2015 23:22 3975

Китоб жавонига

Тез кунларда Қирғизистон Мусулмонлари Дин Бошқармаси руҳсати билан ҳамда "Актив Дизайн" МЧЖ ҳамкорлигида китобсеварларга ажойиб нашрий туҳфа тақдим этилади


Туҳфа мўжаз кўринишдаги "ИККИ ЖАҲОН ҚУЁШИ (Расулуллоҳ ҳақларида гўзал мақтовлар)"деб номланган китобдир. Уни тўплаб, нашрга тайёрлаган ёш , иқтидорли шоир  Раҳимжон Алижон  ўғлидир. Китобдаги  сўз бошиларни ўшлик  Шайх Шомуҳаммад Шоюнус   ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик устозлар ёзганлар.
 Китоб 7 қисмдан иборат бўлиб, унда  пайғамбаримиз Муҳаммад (САВнинг ) Таврот ва Инжилдаги васфи, Қурони Каримдаги васфи,  Расулуллоҳнинг  ўзларининг васфида, саҳобаларнинг  Расулуллоҳ васфида, мумтоз адабиётда Расулуллоҳ васфи, замонавий адабиётда Расулуллоҳ васфи ва Расулуллоҳга мактублар жой олган.
Бундан ташқари китобга мусулмон бўлмаган олим ва мутафаккирларнинг динимиз ва Расулулоҳ ҳақларида билдирган сўзлари киритилди.
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.