28.12.2015 22:42 3184

Тадбир

28 декабрда Ўш шаҳридаги қирғиз миллий драма театрида болалар учун Янги йил арчаси байрами ҚР Бош вазири иштирокида ўтди

28 декабрда Ўш шаҳридаги қирғиз миллий драма театрида 750 нафар болалар учун Янги йил арчаси байрами ҚР Бош вазири Темир Сариев  ва Жогорку Кенгаш депутатлари иштирокида ўтди. Бош вазир Ўш вилоятида зилзиладан жабрланган болалар ва  ижтимоий ёрдамга муҳтож болалар уйлари, ҳамда интернатлар тарбияланувчиларига ўз соғасини топширди.  
Байрам тадбирини ўтказиш учун Бишкекдан Ўшга пойтахтнинг «Таберик» номли  энг яхши болалар мусиқали театри коллективи ташриф буюриб, ўзларининг байрам номерини  Бош вазир арчасига меҳмонга келган ёш тамошобинларга намоиш этдилар.
Шу жойнинг ўзида Улан Примов бошлиқ ЖК депутатлари уч болалар интернатига биттадан музлатгич совға қилдилар.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023