29.12.2015 20:39 Ўш 4358

Театр

Бугун Заҳириддин Бобур номли Давлат академик мусиқа драма театрида Ўш шаҳри ва унинг атрофидаги ўзбек мактаблари ўқувчилари учун «Маугли» номли саҳна асари намоиш этилмоқда

Бугун Заҳириддин Бобур номли Давлат академик мусиқа драма театрида Ўш шаҳри ва унинг атрофидаги ўзбек мактаблари ўқувчилари учун  машҳур болалар ёзувчиси Р. Киплингнинг қаламига мансуб «Маугли» асари намоиш этилмоқда. Ушбу асарнинг инсценировкаси Э.Бойназаровники. Режиссер Т.Исроилов. Рассом Р. Ахмаджонов. Мусиқаларни танлаган Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият ходими З.Шакиров.
«Ушбу саҳна асари театр ижодий коллективининг болажонлар учун Янги йил совғаси бўлди. Уни бугунги кунда қарийиб Ўш шаҳрининг барча ўзбек мактаблари ўқувчилари кўрдилар. Шахар атрофи мактаблар ўқувчилари учун автобус қатнови уютирилган»-дейди  театрнинг мутасадиларидан бири Эркин Бойназаров.
 
Бўлим мақолалари
20.11.2026 Қирғизистон ва Ўзбекистондаги Алимқул оталиқ авлодлари Ўшда халқаро илмий конференцияда жам бўлди
ЎШ. 20 ноябрь – Альянс – Пресс. Ўш давлат университетида Қўқон хонлигининг XIX асрдаги атоқли давлат ва ҳарбий арбоби Алимқул оталиқ таваллудининг 195 йиллигига бағишланган «Алимқул оталиқ: давлатчилик ва XIX аср Туркистони» мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан тарихчилар, олимлар, жамоат арбоблари ҳамда машҳур саркарданинг кўплаб бевосита авлодлари иштирок этди.
26.10.2026
01.10.2026
25.09.2026
18.08.2026
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026