03.01.2016 02:25 Ўш вилояти 3905

Китоб жавонига

Илгари хабар қилганимиздек, шу кунларда Қирғизистон Мусулмонлари Дин Бошқармаси руҳсати билан ҳамда, "Актив Дизайн" МЧЖ ҳамкорлигида китобсеварларга "ИККИ ЖАҲОН ҚУЁШИ (Расулуллоҳ ҳақларида гўзал мақтовлар)"деб номланган ажойиб нашрий туҳфа тақдим этилди

Эслатиб ўтамиз,"ИККИ ЖАҲОН ҚУЁШИ (Расулуллоҳ ҳақларида гўзал мақтовлар)"деб номланган китобни  тўплаб, нашрга тайёрлаган ёш , иқтидорли шоир  Раҳимжон Алижон  ўғлидир. Китобдаги  сўз бошиларни ўшлик  Шайх Шомуҳаммад Шоюнус   ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик устозлар ёзганлар.
 Китоб 7 қисмдан иборат бўлиб, унда  пайғамбаримиз Муҳаммад (САВнинг ) Таврот ва Инжилдаги васфи, Қурони Каримдаги васфи,  Расулуллоҳнинг  ўзларининг васфида, саҳобаларнинг  Расулуллоҳ васфида, мумтоз адабиётда Расулуллоҳ васфи, замонавий адабиётда Расулуллоҳ васфи ва Расулуллоҳга мактублар жой олган.
Бундан ташқари китобга мусулмон бўлмаган олим ва мутафаккирларнинг динимиз ва Расулулоҳ ҳақларида билдирган сўзлари киритилган. Ушбу китобни биринчи галда Ўш шаҳридаги Қурвонжон додҳоҳ кўчасидаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номли замонавий китоб дўконидан харид қилиб олишингиз мумкин. Мўлжал «Қора олма чойхона комплекси».
 
Бўлим мақолалари
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
18.04.2026 Халқаро ҳамкорлик : Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси
ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
27.03.2026 Тошкентда Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди
2026 йил 27 март куни Тошкентдаги Фотосуратчилар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иқтидорли рассом Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
27.02.2026
24.02.2026
21.02.2026