04.01.2016 21:59 Иссиқ-Кўл вилояти 1865

Жанжал

4 январ куни Қоракўл шахар суди буюкбританиялик Майкл Макфитнинг қази бўйича жанжалли масаласини кўриб чиқиб, уни Қирғизистондан бадарға қилди

«Тузлиғига туфурди» деган сўз ниҳояти оғир олинади. Бундай ишга борганларни «кўрнамак» дейишлари бежиз эмас. 2015 йилнинг 30 декабрида 40 ёшли Centerra Gold олтин ундириш корпорацияси ходими Майкл Макфит Иссиқкўлда бўлиб ўтган зиёфатдан  олган бир қатор фотосуратларни ижтимоий сайт бўлмиш, «Фейсбук»даги ўз саҳифасида чоп этган. Шунингдек зиёфатда тортилган танқис нозу-неъматга изоҳ бериб, қирғизча «чучук» деб номланган от ичаги ва гўштидан тайёрланган таом (қази)ни – «бу  отнинг жинсий аъзоси, анавулар шунга навбатда турибди»  деган.
Ушбу изоҳли сувратлар қирғиз жамиятида катта резонанс яратиб, катта ғовғога сабаб бўлган. Пировард натижада 2 январ куни Кумтор олтин ундириш конининг маҳаллий ишчилари ўз вазифаларига киришишдан бош тортишган. Улар  ҚР ИИВ, Бош прокуратураси ва ДМҲКга ариза билан мурожаат қилишиб, ўзларининг миллий қадриятларини ҳақоратлаган  британиялик Майкл Макфитни  жиноий жавобгарликка тортишга чақиришган. Воқеа шу даражада кескинлашидан қўрқиб кетган М. Макфит юртдан қочиб қолишни афзал кўрган. Бироқ уни 3 январнинг  эрталабки соат 3 бўлганида ички ишлар ходимлари Бишкекнинг «Манас» аэропортида ушлаб олишди ва қочоқни тутиш бўйича кўрсатма тарқатган Иссиқкўл вилояти «Жети огуз» туман ИИБси назоратига элтиб қўйишади. Британиялик тутқинни  туман милицияси Қоракўл шаҳридаги Кумтор оперейтинг компаниясига қарашли уйга қамаб, назорат ўрнатади. Шу ерда М. Макфит «Фейсбук»даги суврат ва комментларини олиб ташлаб, улар ўрнига қирғизистонликлардан миллий ифтиҳорларини бир нарсага ўхшатгани учун кечирим сўрайди. Бунинг устига Майклнинг Буюкбританиядаги ота-оналари ҳам ҳавотирга тушиб, ўғилгиналари қирғиз миллий таомларини – «деликатес»  деб мақтаганини ва унинг бундай ёмон ўйларга бормаганини айтиб, кечирим сўрайдилар. Бу ғавғоли ишни бартараф этиш учун ўртага дипломатларни аралашларини сўрайдилар.
Кумторнинг маҳаллий ишчилари ўз иш жойларига қайтсаларда, уларнинг фаоллари бу ишни органлардан ташқари, яна судга етказишди. Фаоллар Майкл Макфитни нафақат ватандошларимизни иззат-ҳурматини поймол қилишда, балким жиноий кодекснинг 229 бандига мос келувчи «Миллий,ирқий ва диний зиддиятларга ундаш» каби қабиҳ ишларда айбладилар. Агарким суд, британиялик бўйнига қўйилаётган бу айбловларни асосли деб топса, уни 3 йилдан 5 йилга озодликдан маҳрум этиши мумкин эди. Магарам, давлат ҳавфсизлик хизматлари қази тўғрисидаги бу гаплар бу даражадаги айбларга мос материаллар йўқлигини  таъкидласаларда, 4 январ куни Қоракўл шахар суди ўз қарори билан Майкл Макфитни Қирғизистондан бадарға қилишни лозим топди.
 
Бўлим мақолалари
08.10.2018
05.10.2018
06.09.2018
31.08.2018
29.08.2018
08.08.2018
05.08.2018
01.08.2018
30.07.2018
27.07.2018