08.12.2020 18:52 1488

Ўзбекистонда “Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар олиб келинди

ТОШКЕНТ. 8 декабр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг бевосита назорати остида “Меҳр” операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилиб, бугун Сурия мамлакатининг жанговор ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар ўзбекистонлик фуқаролар, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар (улардан 14 нафари чин етим болалар) Ватанига қайтарилди.



Сўнгги 4 йил мобайнида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил сиёсат самараси ўлароқ, нафақат мамлакатда истиқомат қилаётган, балки ўзга юртларда мураккаб аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ҳам эътибор қаратилиб, уларнинг манфаатлари, шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилинмоқда.



Зеро, бундай эътибордан ёт ғоялар таъсирида хорижга чиқиб, турмуш ўртоқлари, ота-оналаридан айрилиб қолган ватандошлар ҳам четда қолгани йўқ.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра, “Меҳр” инсонпарварлик операцияси доирасида 2019 йилда Сурия ва Ироқ давлатларидан 220 нафар аёллар ва болалар олиб келинган эди.



Ўтган давр мобайнида “қайноқ нуқталардан” қайтарилган бу аёллар ва болалар давлат ва жамоатчилик ташкилотлари, меҳр-оқибатли фуқаролар ёрдамида жамиятда ўз ўринларини топиб кетганларини алоҳида таъкидлаш жоиз.



Бир вақтнинг ўзида Яқин Шарқдаги жанглар олиб борилаётган ҳудудлардаги лагерларда ушлаб турилган ўзбекистонликларни қайтариш бўйича тадбирлар махсус хизматлар томонидан доимий равишда олиб борилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг бевосита назорати остида “Меҳр” операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилиб, бугун Сурия мамлакатининг жанговор ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар ўзбекистонлик яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар (улардан 14 нафари чин етим болалар) ўз Ватанига қайтарилган.



Маъсулларга кўра ҳаётнинг нотекис йўлларида адашиб, ўзга юртларда қийин аҳволга тушиб қолган бу инсонлар эндиликда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим-кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.
 
Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.
 
Келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023