06.01.2016 22:57 Бишкек 2954

Интеграция

Қирғизистонда"Первый канал. Всемирная сеть" («Биринчи канал. Халқаро миқёсдаги тўр») ва «РТР Планета» Россия телеканаллари фаолиятларини ривожлантириш учун қўшимча қулайликлар тузиш бўйича икки давлат орасида шартнома лойиҳаси жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди

6 январ куни «РИА Новости» хабар беришича, ҚР ахборот, маданият ва туризм вазирлиги Қирғизистонда"Первый канал. Всемирная сеть"  («Биринчи канал. Халқаро миқёсдаги тўр») ва «РТР Планета» Россия телеканаллари фаолиятларини ривожлантириш  учун қўшимча қулайликлар тузиш бўйича икки давлат орасида шартнома лойиҳаси жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.
«Бугунги кунда РФ си телеканаллари дунё бўйлаб кўпмиллионли телемухлисларга рус тилида эфир тўлқинларини тарқатувчи катта  масштабли  ва зўр  мавқега эгадир. Қирғизистон аҳолисининг катта қисми ватандошларимизнинг муҳаббатларини қозонган ва машҳурлиги билан ром айлаган, Россия телеканаллари дастурларини эътиборларига молик кўрадилар.  Россия  ахборот контентларининг Қирғизистон ҳудудидаги аҳамияти унинг ЕОИҲ бўйича интеграция уюшмасига кириш даврида янада ошди. Қирғизистон Республикаси Россиянинг кўпмиллионли базорига чиқишига имкон топилди. Россия телеканаллари бизнинг мамлакатимизнинг мавқеини Россия Федерацияси ичида  оширадиган айнан ўша коммуникация майдонидир» - деб ёзилади таёрланган ҳужжат сўровнома – асословида.
Шартнома муаллифлари фикрларича, ягона ахборот ҳудудини тузиш орқали «ҳамкорлик механизмлари қирғиз-россия ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги  ахборот  алмашувидаги янгиликларини кўпайтиришга асосланади».
«Биринчи канал» ва «РТР Планета»  каналларининг ўзгача статусига кўра, уларга  Қирғизистон бўйлаб, республикадаги жорий  қонунчиликдаги «чет эл ахборот воситалари, ҳамда рус тилидан  ва Россия контентидан фойдаланиш бўйича чекловлар» бўлмайди. Ушбу қонун бўйича ҚРда барча ОАВ 50% дан кам эмас давлат-қирғиз тилида фаолият кўрсатишлари шарт.
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023