19.01.2016 01:35 3151

Ҳамкорлик

РФ билан Қирғизистон ўзаро манфаатли асосда муносабат тузиб бормоқда

14 январ куни «Российская газета»да 2015 йил якунлари бўйича РФнинг Қирғизистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси  Андрей Крутконинг матбуот конференциясидан қизиқарли деб хисобланган сўйламларини чоп этган. Бу хикоя  икки давлат алоқаларининг ўтган  йилда  ва яқин келажакдаги  ривожланиши борасидадир.
Ҳайриявий ёрдамлар
2012 йилдан Россия Федерацияси Қирғизистон гарданидаги 500 миллион долларлик қарзини кечиб юборди- Россия қайтарилмас ҳайрия тарзида республикага 195 миллион доллар молиявий ёрдам кўрсатди. Бу пуллар Қирғизистоннинг бюджетини қўллашга ишлатилди. Бундан ташқари РФ томонидан Қирғизистонни Евроосиё иқтисодий уюшмасига (ЕОИУ)кириши учун «Йўл харитаси» лойиҳасини ривожлантиргани 200 миллион ва Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси (РҚРЖ)  фаолияти учун 300 миллион доллар маблағ ажратилган.
Янги ГЭСлар қурулиши хақида
Юқори Норин каскади гидроэлектростанцияси ва  1-Қамбарота ГЭСи қурилиши Россия томонидан молиялаштирилиши тўхталиши борасидаги масала талқин қилинмоқда. Бу масалага хали нуқта қўйилганича йўқ. Бу ҳақда РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песковдан бошқа Россия томонидан бошқа изоҳ берилмаган. Шунингдек эслатиб ўтаман бу борада Қирғизистон раҳбари ўз матбуот анжуманида айтганлари бор. У лойиҳа амалга оширилишида икки томондан ҳам камчиликлар бўлганлигини таъкидлаган. ҚР ер ажратиб бериш масаласини пайсалга солган, кейин эса иқтисодий вазият ўзгариб қолган. Воқеаларни шоштирмайлик. Россия Федерациясининг президенти Владимир Путиннинг расмий баёнотини кутайлик.
РФ билан ҚРнинг мунособатлари
ҚР Евроосиё иқтисодий уюшмасида ўз ўрнини изламоқда. Биз бир неча йўналишда ҳамкорлик қилмоқдамиз. Россия ва Қирғизистон бир неча интеграциявий– Евроосиё иқтисодий уюшмаси, Колликтив ҳавфсизлик шартнома ташкилоти каби бирикмаларга аъзодирлар. Ушбу тизимлар доирасидаги ўзаро харакатларимиз борасидаги масалаларимиз Москва учрашувларида талқин қилинди. Глобал иқтисодий кризис билан ҳам боғлиқ ЕОИУ фаолиятида етарли қийинчиликлар мавжуд. Бироқ биз иқтисодларимиз йўқотишларини компенсация қила оладиган йўналишларни изламоқдамиз. Хусусан РФ билан ҚР ўртасидаги икки тамонлама савдо кўламини кенгайтириш кун тартибимиздан ўрин олган. Бу борада яқинда принципиал қарор қабул қилинди. Республикадан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб чиқиш масаласи ечимини ўз ечимини топди. Эндиги галдаги масала  РФнинг ичидаги регионлардаги ҳамкорларни топиш. Экспорт қилинаётган маҳсулотларни қайта ишловчи Қирғизистондаги логистика марказларини тузиш ҳам керак.
Ривожланиш жамғармаси хақида
Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси- бу ҚРни ЕОИУга кириш билан боғлиқ  қийинчиликларни енгиш учун тадбиркорларга ва республика иқтисодиётига чин дилдан кўмак воситасидир. Жамғарма  барча янги ташаббуслар каби вақт деб аталмиш синовдан ўтиши шарт. Ха РКФРнинг  иш бошлашида позитив кўникмалар кутилгандек ўрин олмаётир. Шунинг учун жамғарманинг фаолиятининг асосларини қайта кўриб чиқилмоқда. Қирғизистон Президенти жамғармада доирасида ипотека компанияси тузилиши керак деган фикрни билдирди. Бундай компания тузила бошлади. Шунингдек берилаётган кредитлар лимитларини камайтириш масалалари кўрилмоқда. Жамғарма – қандайдир баҳайбат музлик асноси эмас. У ситуацияга қараб ўзгараоладиган ва мамлакатнинг реал талабларига жавоб бераоладиган тизимдир.
Меҳнат мигрантлари хақида
Меҳнат мигрантларининг ижтимоий суғуртаси ва медицина таъминоти бош масаладир. Бу борада икки томонлама келишим тузулиши керак бўлади. Бу жароён анчайин вақт олиши мумкин. Мен Москвага таклифлврни жўнатаяпман, у ерда улар ўрганилмоқда. Такидлаб ўтай, Қирғизистон фуқаролари энди меҳнат мигрантлари эмас, россияликлар каби тенг ҳуқуқли ишчилардирлар. Уларнинг  ижтимоий суғурта ва медицина таъминоти каби масалалари ҳозирча ўз ечимини кутмоқда. Қирғизистонликларни РФси медицина муассаларига йўл очиб беришимиз зарур. «Қора рўйхат» бўйича ишларга келсак, бугунги кунда ундан тартиб бузувчиларни чиқармоқдамиз. 2015 йилда бир неча ўн минг кишиларнинг унча катта хато қилмаганларини қора рўйхатдан чиқардик.
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023