28.01.2016 01:22 Бишкек 3264

Ҳамдўстлик ришталари

Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси (РҚРЖ) қирғизистонлик бюджетчиларига квартира ёки уй сотиб олишлари учун ипотека кредитига маблағ беради

Ўтган йилнинг охирларида бизнинг «Альянс-Пресс» ахборот агентлигимиз Бишкек шаҳрида 27-29 ноябр кунлари бўлиб ўтган «Кўчмас мулк ярмаркаси»да  «Авангард-стиль», «Падыша АТА Лимитед», «Оргтехстрой»,  «ХАН компани», «Бишкек парк», «Артис Глобал Ко.Лтд», «BI BUILD», «Башарыр Иншаат», «Айгюн Иншаат» каби йирик хорижий ва ватанимиз қурулиш компаниялари ходимлари кўргазма меҳмонларига ўзлари қурган дабдабали кўп қаватли уйлардаги квартираларнинг шинам ва қулайликлари хақида маълумот берганларини қайд этган эдик. Бироқ бу хашаматли квартираларга эга бўлиш учун давлат бюджетидан маош олувчи шифокор-ўқитувчиларнинг маблағлари етмаслиги тайин эди.
Шунинг учун ҚР Президенти Алмазбек Атамбаев: -«Агар давлат шифокорларни, милиция ходимларини ва бошқа бюджетчиларга ғамхўрлик қилмаса, ким ҳам қила олар эди»-деб айтганди. Бу борада Алмазбек Шаршенович Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасидан қирғизистонлик бюджетчиларига квартира ёки уй сотиб олишлари учун ипотека кредитига маблағ ажратиб беришини илтимос қилган. РҚРЖ президентнинг таклифини қабул қилиб Қирғизистон Хукуматининг  «Доступное жилье» дастурида иштирок этиб, уни молиялаштиришга рози бўлди.
«Доступное жилье» дастури бир неча манбалардан молиялаштирилади. Дастурга республика бюджетидан ўн миллион сўм, ҚРнинг Ижтимоий жамғармасидан бир миллион сўм ва Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси тўрт миллиард сўм маблағ қўшадиган бўлган.
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023