02.02.2016 00:45 Бишкек 2960

Саратовлик тадбиркорлар Қирғизистонга ташриф буюрадилар

2 феврал куни «Саратовский Взгляд» сайтидаги хабарга кўра, Россиянинг ҳудудий иқтисодий ривожланиш ва сармоявий сиёсат вазирлигининг кўмагида Қирғизистонга «бизнес-миссия» билан саратовлик тадбиркорлар ташриф буюрадилар

Ташриф 13-15 апрел кунларига белгиланган. Ташрифдан  мақсад туризм соҳаси бўйича икки томонлама лойиҳаларни амалга татбиқ этиш.
Тадбирлар дастурида белгилангандай меҳмонлар Қирғизистон Республикаси хукуматининг профил органларида, ишбилармонлар билан биржаларда, Бишкек шаҳри саноат майдонларида учрашувлар ўтказадилар, ҳамда Иссиқкўл вилоятига ташриф ясайдилар.
«Альянс-Пресс» агентлигимиз 2015 йилнинг сентябр ойида Саратов вилоятининг губернатори Валерий Радаев билан интервью уюштирганимизда, у бизнинг саноатимизни сармоялашга 10 дан зиёд саратовлик тадбиркорлар борлигини таъкидлаган эди. Шунингдек губернатор бизнинг шахарларимизнинг транспорт билан таъминлаш учун вилоятнинг Энгельс шаҳри заводи автобус ва троллейбуслари билан тендер-синовларда иштирок этишга тайёр эканини айтган эди.
Эслатиб ўтиш жоизки, РФнинг Саратов вилояти Қирғизистонни  машинасозлик маҳсулотлари, кимё ва енгил саноат, мебель маҳсулотлари, медицина техникалари ва препаратлар, газ мосламалари билан таъминлай олади. Ўз вақтида Қирғизистон Саратовга ҳўл мева, полиз маҳсулотлари  ва мева шарбатлари концентратларини экспорт қилади.
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023