03.02.2016 16:28 Ўш 3197

Ташаббус Давлат ва маҳаллий бошқарув даражасида қўлланди

Маҳаллий ўзини бошқарув ва миллатлараро мунособатлар Давлат агентлиги 200 минг сўм ва Ўш шахар мэрияси 50 минг сўм маблағни ўзбек тилли мактаб битирувчиларини умумий республика тестларига тайёрлаш учун ажратди

Шу кунларда мамлакатимизда Умумий республикавий тестларини топшириш фақат давлат – қирғиз тили ва расмий-рус тилларида топширилиши натижасида ўзбек тилли мактаблар битирувчилари олийгоҳларга кириш имкониятидан қарийиб маҳрум бўлдилар. Хатто иш шу даражага бориб етдики, Ўш давлат университети томонидан ўзбек тили ва адабиёти кафедраси талабаларига ажратилган бюджет ўринлари ҳам тўлмай қолди. Бу аҳвол иккинчи йил давом эттаётгани натижасида қирғизистонлик ўзбек ёшлари юқори билимсиз қолиши ва бунинг оқибати ўлароқ ишсизлик ва бекорчиликдан ҳар –хил радикал оқимлар таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли пайдо бўлди. Албатта бундай аҳвол республика жанубидаги ўзбек тилли мактаб битирувчиларнинг ота-оналарини хавотирга солмай қўймайди. Бу аҳволдан жой-жойларда чиқишни йўли излаб топаётган жамоатлар йўқ эмас.
Шундай жамоатлардан бири парламентимизнинг собиқ депутати ва жамоатчи арбоб Бўрибой Жўраев бошчилигидаги марифатпарвар гуруҳдир. Бу гуруҳ ўзбек тилли мактаблар битирувчиларини бир неча мактаблар базасида  УРТга тайёрлаш ташаббуси билан чиқдилар. Маърифатпарвар Бўрибой Жўраев хожи акамизнинг берган маълумотига кўра, УРТга тайёрлашдан олдин, битирувчиларга сабоқ берувчи ўқитувчиларнинг савиясини ошириш керак бўлган.
 Бахтга кўра, ушбу ташаббус  Давлат ва маҳаллий бошқарув даражасида қўлланди. Маҳаллий ўзини бошқарув ва миллатлараро мунособатлар Давлат агентлиги 200 минг сўм ва Ўш шахар мэрияси 50 минг сўм маблағни ўзбек тилли мактаб битирувчиларини умумий республика тестларига тайёрлаш учун ажратди. Шунингдек Ўш давлат университети УРТга тайёрлаш учун 42 мактаб ўқитувчиларини бепул ўқитиб бердилар.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023