15.02.2016 22:26 3199

Бизнинг енгил саноатчиларимиз Москвада

16 феврал куни Москва (ВДНХ)да «Текстильлегпром»нинг 46 Федерал кўргазмаси асносида «Енгил саноатда Россия компанилари билан Қирғизистон ва Тожикистон ишлаб чиқарувчиларининг ҳамкорлиги»га бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтади.

Форумнинг ташкилотчилари: Швейцария Хукумати томонидан маолиялаштирилган  Халқаро савдо марказининг «Марказий Осиёда савдони юргизиш» дастури, «Текстильэкспо» ЁАЖси ва «РИА Мода» ахборот агентлиги.
Бизнес-форумда Қирғизистон ва Тожикистон компаниялари билан ҳамкорлик қилишнинг афзалликлари: божхона тўсиқлари йўқлиги, бизнесни олиб боришдаги умумий маданият, узоқ йиллик ҳамкорлик борасидаги корхона ва бизнес – уюшмалар орасидаги тажриба , маҳсулотларнинг деярли арзонлиги ва бошқалар. Пленар мажлисдан кейин Қирғизистон ва Тожикистоннинг енгил саноатдаги  ишлаб чиқарувчи компанияларнинг маҳсулотларини презентацияси бўлиб ўтади, ҳамда россиялик ҳамкорлар билан савдо келишимлари тузулиши кўзда тутилади.
Дастлабки маълумотларга қараганда форумда Евроосиё иқтисод ҳамкорлигининг Коллегия аъзоси (Вазири) Д.Т. Ибраев, ҳамда Қирғизистон ва Тожикистон шу профил соҳасидаги давлат органлари раҳбарлари қатнашмоғи кутилмоқда.
Бизнес-форум Қирғизистоннинг 25 компанияси ва Тожикистоннинг 8 компаниясининг  маҳсулотларининг «Текстильлегпром»нинг 75 павилионидаги миллий экспозицияси намойиши билан якунланади.  Экспозицияда аёллар кийимлари, спорт ва кундалик кийимлар, болалар кийилари, мактаб формалари, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари, текстил ва ҳом ашё каби маҳсулотлар жой олган.
«Текстильлегпром»нинг Федерал кўргазмасида республикамизнинг  қуйидаги корхоналари иштирок этмоқда:
 Aiyma, Alinex, Alona, Aziar, Baiel, Credo, Diva Style, E-Line Moda, Evelen, Gold Line, GukaJalie, Inesse, Kalmira, Larisa Fashion, Lila Style, Mona Liza, Nazik, Prima Vera, Sabrina, Selinastyle, Viva Tex, Bermet, Modniki, Svetlanka, Milana.
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023