18.02.2016 23:24 Зиё Шокир Ўш 4061

Шавкат Раҳмон яна Ўшда

18 февралда Ўш шаҳридаги Бобур номли Ўзбек мусиқий драма академик театрида йигиранчи аср шеъриятида ёрқин из қолдирган забардаст шоиримиз Шавкат Раҳмоннинг "Абадият оралаб" китоби тақдимоти бўлди.

 Ўзбекистонлик таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоев, икки эл ўғли -устоз шоир Турсунбой Адашбоев, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъсул ходими, таржимон, тарихчи Зуҳриддин Исомиддинов  ташриф буюрган мазкур анжуманда севимли шоиримиз эсга олинди, мактаб ўқувчилари ва талабалар унинг шеърларидан намуналар ўқишди.
 Сўзга чиққан  ўшликлар  Шавкат Раҳмоннинг Ўзбекистондан келган сафдошлари пойқадамларини  қордан кейинги чиққан бойчечакка қиёслашди. Шу билан икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар яна тикланиб кетишига умид билдиришди. 
 
Бўлим мақолалари
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
18.04.2026 Халқаро ҳамкорлик : Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси
ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
27.03.2026 Тошкентда Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди
2026 йил 27 март куни Тошкентдаги Фотосуратчилар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иқтидорли рассом Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
27.02.2026