18.02.2016 00:07 Ўш 3150

Ўзбекистон адиблари Ўш мэри ҳузурида

18 феврал, соат 17:00 да Иккинчи пойтахт мэри Айтмамат Қодирбаев Ўш шаҳридаги Заҳириддин Бобур номли театр биносида Ўзбекистоннинг етук адиблари журналист Аҳмаджон Мелибоев, икки эл ўғли -устоз шоир Турсунбой Адашбоев, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъсул ходими, таржимон, тарихчи Зуҳриддин Исомиддинов лар билан учрашди.

Шахар мэри Айтмамат Қодирбаев бугунги кунда аҳоли билан яқиндан танишиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш учун эл оғзида Ўн адир деб танилган Амир Темур шахарчасига борганини айтиб, юксак меҳмонларни қаршилагани кеч келгани учун узурини айтди. Шоирлар шахар мэрига Ўзбекистонда қирғиз халқ эртакларини ўзбекчага тажрима қилинган лотин графикасида чоп этилган китобчасини тақдим этишди.
Айтмамат Қодирбоев бу каби икки қардош халқни бириктирадиган совға учун меҳмонларга ўз миннатдорчилигини  билдирди: - « Сиз ижод аҳлидан мана шу китоблар каби дўстликка чақирувчи меҳнат қолмоқда. Биз бугун қанчалик буюк қурилишлар қилмайлик миллатлараро тинчлик –тотувлик бўлмаса ҳаммаси бекор экан. Агар мендан хоким бўлиб нима қурдинг деса, мен қурилган кўприклар , шифохона ва бошқаларни атамай туриб, биринчи галда мен миллатлараро тотувликка асос солишга харакат қилдим дейман»,-деди.
Шунинг билан шахар мэри асли бизнинг заминдан чиққан ўзбек адибларини кечки зиёфатга таклиф этди.
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023