07.03.2016 20:22 Бишкек 3325

Президент Алмазбек Атамбаев аёлларни 8 март байрами билан табриклади

7 март куни Президент Алмазбек Атамбаев хотин-қизларни Халқаро 8 март куни билан қутлади. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди.

«Қадрли аёллар! Сизларни 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин юракдан мубаракбод этаман!  Ушбу ажойиб баҳорий байрам , об-ҳавонинг қандай келишидан қатъий назар , аёлларнинг гўзал табассуми билан исилган, йилнинг энг ёруғ куни қаторида , яхши тилаклар ва гулу-чечаклар поёндозлари билан  барчамизнинг хотирамизда қолади».
Давлат Бошлиғи таъкидлашича, бу йилги  айём Қирғизистонимизнинг мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида нишонланмоқда. Чорак аср давомида юртимизда жуда кўп ўзгаришлар юз берган.  Биз охирги 5 йиллик давомида асосий мақсадимиз – мустақил демократик давлат сифатида туриб қолиш учун, қирғизистонликлар хаётини яхшилашга қаратилган қадамларимизни қийин бўлсада қўйиб, баралла юриб бормоқдамиз. Бу ғоят улуғ ишда  азиз аёлларимизнинг хизматларингиз буюкдир.
« Сизлар мамлакатимизга , оила аъзоларингиз ва яқинларингизга  қилган захматли меҳнатларингиз учун самимий дил сўзларимни қабул қилинг. Сизларга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, аъло кайфият, илҳомбахш сурур ила, барча ниятларингиз ижобат бўлишига тилакдошман. Бахтли бўлинглар ! »,- дейди Президент А. Атамбаев ўз табриги якунида.  
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023