06.05.2023 20:34 2107

Гулистонда Бахшилик Санъати бўйича Учинчи Халқаро фестивали ўтмоқда

ГУЛИСТОН. 6 май – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти марказида “Замонавий Бахшилик Санъати: Олтин Мероснинг Янги Оҳанглари” номли Учинчи Халқаро илмий амалий конференцияси ўз ишини бошлади.



Ушбу конференцияда Венгрия,Корея,Россия,Туркия,Озарбайжон,Покистон,Қирғизистон,Туркманистон ва Қозоғистондан  келган фольклорчи олимлар қатнашмоқда. Улар бахшилик санъати ва унинг жаҳон маданиятининг ривожланишидаги рўли хақида маъруза қилдилар.

Конференцияда шунингдек  бахшилик санъатининг актуал муаммолари хақида жаҳонда таниқли бўлган филология фанлари доктори, профессор Фикрат Туркман, Мухтор Козим,Исмат Четин,Саригул Бахидирова, Рустам Абдуллаев,Эрдоган Алтинкайнак, Жанос Сипос, Гулнур Хусаинова,Эункюнг Ох, Талантали Бакчиев каби фольклорчилар қизиқарли чиқишлар қилиниши кутилмоқда.



Бахшилик Санъати бўйича  Учинчи Халқаро фестивали  жараёнларида иштирок этгани Халқаро Турксой ташкилотининг Бош котиби Султон Раев ва  Ўзбекистон Маданият ва Туризм вазири Озодбек Назарбеков , ҳамда бошқа юксак даражадаги меҳмонлар ташриф буюришди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистоннинг барча вилоятлари вакиллари қатнашган  халқ амалий санъати намуналари кўргазмаси, ҳамда фольклор ансаблларининг чиқишларидан иборат бўлган катта халқ сайили бўлди.



Кечки пайт эса Учинчи  Халқаро  бахшилик санъати  фестивалининг тантанали очилишига бағишланган катта концерт намойиш этилди.

Фестивальда 40дан ошиқ давлатдан келган 64 бахши ўзаро беллашадилар. Ушбу бахшиларнинг 10 нафари ўзбекистонликдир . Фестивалнинг мутлоқ ғолиби 7 минг АҚШ долларига эга бўлади. Иккинчи ўрин икки йўналиш бўйича олиб борилгани учун 10 минг доллар тенг тақсимланади. Учунчи ўрин учун 3.5 минг доллар белгиланган.


 
Бўлим мақолалари
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
18.04.2026 Халқаро ҳамкорлик : Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси
ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
27.03.2026 Тошкентда Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди
2026 йил 27 март куни Тошкентдаги Фотосуратчилар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иқтидорли рассом Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
27.02.2026
24.02.2026
21.02.2026