30.05.2023 18:04 Ўш 2448
ЎШ. 30 май – Альянс-Пресс. Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик жамияти аъзолари Алишер Навои номидаги 18 мактаб-лицей биносида ўтказилган ўзбекнинг забардаст ҳикоянафис ёзувчиси Мирзоҳид Мирзараҳимовнинг ҳотира тадбирида иштирок этдилар
Қирғизистон ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, СССР ва Қирғизистон журналистлари уюшмаси аъзоси Мирзоҳид Мирзараҳимовнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган ижодий кечада Ўзбекистондан келган бир гуруҳ таниқли инсонлар ташриф буюрдилар. Ташриф буюрган меҳмонлар қарийиб барчаси Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик жамияти аъзоларидирлар.
Тадбирга хусусан Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик жамиятининг раиси Зуҳириддин Исомиддинов ва унинг аъзолари бўлмиш Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси директори Умида Тешабаева, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири Ҳумоюн Акбаров, ҳамда Тошкент вилоятидаги Паркент, Бўка,Бўстонлиқ туманларига қарашли қирғиз тилли мактаб директорлари каби ўнга яқин меҳмонлар қатнашдилар.
Тадбирнинг мезбонлари сифатида Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг хизмат кўрсатган ўқитувчилари, Ўшнинг адабий муҳитида катта ўрин тутган “Илҳом” ижодий уюшмаси аъзолари, Қирғизистон ёзувчилари ва журналистлар уюшмалари аъзолари, мактаб директорлари, мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|