20.06.2023 17:09 Бишкек 2393

Бишкекдаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасида Қирғизистон оммавий ахборот воситалари вакиллари тақдирланди

БИШКЕК.20 июн-Alliance Press. Ўзбекистоннинг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси 27 июн куни Ўзбекистонда нишонланадиган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Қирғизистон оммавий ахборот воситалари вакилларини дипломатик ваколатхона биносига таклиф қилди.



Тадбирдан кўзланган асосий мақсад  Қирғизистон оммавий ахборот воситалари вакиллари ва Ўзбекистон элчихонаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, эришилаган ютуқлар, иқтисодий жозибадорлик, республиканинг сайёҳлик салоҳияти ва бўлажак муҳим сиёсий тадбир–президент сайлови ҳақида маълумот беришдан иборат эди.

Қирғизистон оммавий ахборот воситалари вакилларини Ўзбекистон элчихонаси маслаҳатчиси Бахтиёр Розбакиев илиқ сўзлар билан кутиб олди.

Бахтиёр Розбоқиевнинг расмий нутқидан сўнг, элчихона ходимлари" Ўзбекистон ва Қирғизистон орасидаги кенг қамровли стратегик шериклик, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун " бир қатор Кабар","Вечерний Бишкек",”Аки Пресс”, “Акчабар” каби қирғиз ахборот агентликлари қаторида бизнинг " Aльянс-Пресс " ахборот-таҳлил агентлигимизни ҳам айни  дипломатик миссиянинг  “ Миннатдорчилик Хати” билан тақдирладилар.
 
Бўлим мақолалари
21.06.2025 Ўш шаҳрида "Рақс санъати -2025" III Халқаро фестивали ўтмоқда
ЎШ. 21 июн – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жанубий пойтахтида "Рақс санъати -2025" III Халқаро фестивали ниҳоясига етмоқда.
09.06.2025 Тошкентда Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилди
ТОШКЕНТ. 9 июн – Альянс-Пресс. 9 июн куни соат 16:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта кўргазмалар залида рассом Хасан Саидовнинг шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
07.06.2025
03.06.2025 ЎШ ШАҲРИДА II ХАЛҚАРО ТУРИСТИК КЎРГАЗМА-ЯРМАРКАСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
ЎШ. 3 июн – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги С.Ибрагимов номидаги Ўш Миллий драма театрида “Салом, Ўш – 2025” II Халқаро кўп тармоқли туристик кўргазма-ярмаркасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
28.05.2025 Ўш шаҳрида шоир «Яшил олам» шеърият фестивали старт олди
ЎШ.28 май – Альянс-Пресс . Ўш шаҳрида шоир Жолон Мамытовнинг 85 йиллик юбилейига бағишланган «Яшил олам» шеърият фестивали старт олди.
30.04.2025 Комил Хоразмий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ. 30 апрел – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий университетида Журналистика ва ўзбек филологияси факультети томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда таниқли шоир, Ўзбек Миллий уйғониш даври адабиётининг йирик намояндаси Комил Хоразмий таваллудининг 200 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.
27.04.2025
26.04.2025
24.04.2025
19.04.2025