21.06.2023 15:16 Бишкек 2891

Ўзбек олим ва ёзувчилари Қирғизистонда эъзозланди

БИШКЕК.21 июнь – Альянс-Пресс. Бишкекда ҚР халқ шоири Эсенгул Ибраевнинг 90 йиллига бағишланган Халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Унинг доирасида таниқли ёзувчи ва тарихчи олим, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаларининг аъзоси Бегижон Аҳмедов ва Бобур номидаги Андижон давлат университети филология факультетининг декани, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Баҳодиржон Раҳмоновлар томонидан ўзбек тилига таржима ва нашр этилган Э.Ибраевнинг “Раққос капалаклар” китобининг ва бу икки таржимон олимлар томонидан ёзилган «Эзгулик гулшани» илмий-услубий қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди.



Халқаро Қувайт университетининг ректори Аскарбек Байсеркеев тантанали равишда Бегижон Аҳмедов ва Баҳодиржон Раҳмоновга илмий кенгашнинг 15 июндаги қарори билан илмий ва адабий ютуқлари, қирғиз ва ўзбек халқларининг дўстлигини илмий ва адабий омиллар орқали мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссалари учун Халқаро Қувайт университетининг фаҳрий профессори унвонлари берилганини эълон қилди ва уларга тантанали равишда диплом-гувоҳномаларни топшириб, профессорлик мантияларини кийдирди.  Айтиш жоизки, ҳамюртимиз Бегижон Аҳмедов 17 китоб, жумладан, уч илмий-услубий қўлланма, 300 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолаларнинг муаллифидир. Китоблари жаҳоннинг ўндан ортиқ тилларига таржима қилинган, 2022 йили Бобур нлмидаги Андижон университетининг фаҳрий профессори унвони  билан  тақдирланган.  “Сайёҳ” асари Қирғизистонда расман “2020 йилнинг энг яхши китоби” деб эътироф этилган.

Анжуманда Қирғизистон ва Ўзбекистонлик таниқли ёзувчилар, олимлар, шоирлар, дипломатлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович, маданият, спорт, туризм, маълумот ва ёшлар ишлари бўйича министрнинг биринчи ўринбосари Кайрат Иманалиев, ҚР ёзувчилар миллий уюшмасининг раиси Нурланбек Қалибековлар ҳам иштирок этиб, қутлов сўзларини сўзладилар.

«Альянс-Пресс» ахборот агентлиги юртдошимиз, ёзувчи Бегижон Ахмедовга  илмий ва адабий ютуқлари, қирғиз ва ўзбек халқларининг дўстлигини илмий ва адабий омиллар орқали мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссалари учун Халқаро Қувайт университетининг фаҳрий профессори унвони берилгани билан қутлайди. Янги зафарларингиз муборак бўлсин!
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.