16.04.2016 16:03 3193

КҲШТнинг Бош котибининг ташрифи

17-20 апрел кунлари Коллектив Ҳавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КҲШТ)нинг Бош котиби Николай Бордюжа Тожикистонга иш сафари билан келади. Бу хақида КҲШТнинг матбуот котибияти хабар берди.

КҲШТнинг Бош котиби Душанбе шаҳри яқинидаги «Магоб» ва «Ляур» полигонларида  18-22 апрел кунлари ўткизилажак «Поиск-2016» деб номланган КҲШТ аъзоларининг биринчи  айғоқчилик воситалари иштирок этадиган ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашади.
 
Николай Бордюжа ўзининг  ташрифи чоғида Тожикистоннинг  юқори сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти билан учрашади. Учрашувда Авғонистон факторидан келиб чиққан ҳолда Марказий Осиёдаги коллектив ҳавфсизлик бўйича ваъзият муҳокама қилинади. Шунингдек Бош котиб жорий йилнинг июнь-июль ойларида Ереванда режалаштирилган  Ташкилотнинг низомий органлари ҳисобланмиш ташқи ишлар вазирлиги Кенгаши, мудофа вазирлари Кенгаши, ҳавфсизлик кенгаши котиблари Қўмиталарининг мажлисларига тайёргарлик борасида ахборот беради.

Шунингдек,  Қирғизистон ҳарбий маҳкамаси матбуот котибиятининг хабар беришича, 16 апрел куни Қирғизистон қуролли кучлари Бош штабининг ҳарбий контингенти  қўшни Тожикистон ҳудуди томонга,  КҲШТ уқув машғулотларида қатнашиш учун  харакатланмоқда.
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023