12.12.2023 18:02 Ўш 2330
ЎШ. 12 декабр – Альянс-Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг "Тоғлар қулаганда" роман асосида саҳналаштирилган "Мангу қайлиқ" мусиқали драмаси намойиш этилди.
Спектакль Чингиз Айтматовнинг 95 йиллигига ва адабиёт кунига бағишланди. Режиссёр ва сценарий муаллифи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдураҳмон Абдуназаров. Бастакор Муқимий номидаги давлат мусиқали драма театри хормейстери Олимжон Камелджанов. Дирижёр Мамиржон Шакиров. Рассом Азизилло Ахметов.
Бош ролларни Тоҳиржон Мадраҳимов, Ойдин Аббосова, Набижон Абдурасулов, Мавлюда Абдужаббора каби иқтидорли артистлар маромига етказиб ўйнадилар. Томошабинларнинг фикрига кўра, Бобур театрининг қарийиб бутун артистлари ва балет труппаси иштирок этган айни мусиқали драма ушбу ижодий жамоанинг катта ютуғи эканини тан олинди.
Бўлим мақолалари