11.05.2016 00:03 3110

Бош вазир Тожикистонда

Қирғизистон Хукумати матбуот котибиятининг хабарига кўра бугун, 11 май куни ҚР Бош вазири Сооронбой Жээнбеков Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Учрашув Душанбе шаҳрининг Миллатлар Саройида бўлиб ўтган.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон «CASA-1000» лойиҳаси қурулиши бошланиш тантаналарига қатнашиш учун Тожикистонга ташриф буюрган ҚР Бош вазирини қуюқ кутиб олиб, ушбу Халқаро лойиҳа икки қўшни мамлакат учун катта аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Қирғизистон Республикаси Бош вазири  С.Жээебеков Тожикистон раҳбарининг гапларини тасдиқлаган ҳолда, ўзининг ташрифини мамлакатларимиз орасидаги алоқа ришталарини мустаҳкамлаш учун қўшимча туртки бўлганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳудудий «CASA-1000» лойиҳаси электр энергиясини юқори вольтли электр узатиш линиядан(ЭУЛ) ўтказишга асосланиб, у Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Покистонни бирлаштиради. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларини тузади. Унда Қирғизистоннинг ҳиссаси 233 миллион АҚШ долларидир. «CASA-1000» лойиҳаси қурилиши бошланиш тантаналари эртага, 12 май куни бўлиб ўтади.

Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023