18.05.2024 18:36 Ўш 1111

Қирғизистон ва Ўзбекистон олимлари қадим ва меҳмондўст Ўш заминида

ЎШ.17-18 май – Альянс-Пресс. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида дўстлик ришталарини янада ривожлантириш борасида мамлакатимизнинг жанубий ҳудудлари бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.



Кеча, Ўш шаҳридаги Қирғиз Ўзбек Университетининг мажлислар залида "Комил инсон тарбиясида мумтоз адабиётимизнинг ўрни"  ҳақида халқаро илмий-маърифий конференция бўлиб ўтди. 
 Ўш миллий маданий марказининг жанубий ҳудуди раиси Одилжон Отажоновнинг саъй ҳаракатлари натижасида икки давлат адабиётсеварлари учрашишди.  Дўстлик ришталарини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар давоми сифатида бугунги тадбир ҳам юқори савияда ўтди.
Ташкилотчилардан  Университет раҳбарияти ва Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили,  адабиёти ва фольклори институти раҳбарияти қўллаб қувватлаган мазкур конференцияга Қирғизистондаги Ўзбекистон  элчихонасидан Аъзамжон Абдурашидович,  Ўш шаҳридаги ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари,  "Илҳом"  ижодий клуби ижодкорлари ва талаба ёшлар қатнашди.
Тошкентдан қуйидаги олимлар ташриф буюрдилар:
Мақсуд Асадов, филология фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директор ўринбосари.
Зулайҳо Раҳмонова,  филология фанлари бўйича фалсафа доктори.  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими
Элнура Қурбонова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори.  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти докторанти
Шаҳноза Раҳмонова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори.  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти кичик илмий ходими.
Тадбирни Университет ректори очиб берди.
Сўзга чиққан меҳмонлар мавзуга алоқадор мумтоз адабиётнинг мавқеини ва ёш авлод тарбиясига таъсирини айтиб ўтдилар.
Мақсуд Асадов,  Зулайхо Раҳмонова,  педагогика фанлари номзоди,  доцент Равшанбек Турсунов, шаҳар ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларининг метод бирлашмаси раисаси Илтифотхон Отахоновалар сўзга чиқдилар.

Бугун, 18 майда Ўзбекистонлик меҳмонлар Ўш шаҳрининг Амир Темур шаҳарчасидаги ўрта мактабларининг бирида ўшлик шоира, публицист, филология фанлари доктори Барно Исоқованинг ижодий кечасида иштирок этишди.


 
Бўлим мақолалари
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
18.04.2026 Халқаро ҳамкорлик : Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси
ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
27.03.2026 Тошкентда Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди
2026 йил 27 март куни Тошкентдаги Фотосуратчилар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иқтидорли рассом Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
27.02.2026
24.02.2026
21.02.2026
09.02.2026 Ўшда буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди
ЎШ. 9 феврал – Альянс-Пресс. Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навои Ҳазратларининг 585 йиллиги нишонланди.
21.01.2026