22.05.2024 11:05 169

Гуллар фестивали: “Ипак йўли бўйлаб сайёҳлик йўналишларини яратиш”

НАМАНГАН. 22 май – Альянс-Пресс. Наманган шаҳрида 63-Халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтаётгани вилоятнинг ўзига хос кўринишига айланган. Фестивал доирасида “Ипак йўли бўйлаб сайёҳлик маршрутларини яратиш” мавзусида биринчи халқаро форум ўтказилмоқда.



Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов ўз нутқида сўнгги йиллардаги вилоятнинг туризм салоҳияти ва имкониятлари билан таништирди. Вилоятда туризмни ривожлантиришда мазкур тадбирнинг аҳамияти катта эканини таъкидлади.
 
Фестивал нафақат маҳаллий аҳоли, балки дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонларни ҳам бирлаштирмоқда.
 
Аниқ рақамлар бу ўсишни тасдиқлайди. 2017-йилда Наманган вилоятига 2,3 минг хорижий ва 22,6 минг маҳаллий сайёҳ ташриф буюрган бўлса, туризм хизматлари экспорти 2,3 миллион долларни ташкил этди. Туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида 2023-йил якунига кўра Наманган вилоятига хорижий сайёҳлар сони 159,8 минг нафарга, маҳаллий сайёҳлар сони эса 3,9 миллион нафарга етди. Сайёҳлик хизматлари экспорти 138,5 миллион долларни ташкил этди, бу 2017-йилга нисбатан 600 баробар кўпдир, дея таъкидлади ҳоким.
 
Туризм инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яна бир эътиборга молик маълумот  2017-йилда вилоятда сайёҳлар  48 та туристик обектга ташриф буюрган бўлган бўлса,  уларнинг сони 2023-йилга келиб 139 тага етди. Яъни кўрсаткич 3 баробарга ўсди. Инфратузилмани ривожлантириш нафақат объэктлар сонини кўпайтириш, балки уларнинг сифатини оширишни ҳам ўз ичига олади. Мазкур масканларда туризм инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
Вилоятда туризмни янада ривожлантириш учун туроператор ва турагентлар фаол қўллаб-қувватланмоқда. Вилоятда туризмни ривожлантириш, кириш ва чиқиш туризми салоҳиятини ошириш мақсадида туроператор ва турагентлар фаолиятини кенгайтиришга ҳам эътибор қаратилмоқда.
 
Ўтган йили 62-халқаро фестивал давомида вилоятга 5 миллиондан ортиқ сайёҳ келган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 7 миллионга етиши кутилаётганини таъкидлади. Шу мақсадда фестивал қирқ кунга узайтирилиб, тадбирлар сони ва кўлами оширилди. Хусусан, бугунги “Ипак йўли бўйлаб сайёҳлик маршрутларини яратиш” мавзусидаги халқаро анжуман ҳам айнан шу мақсадни кўзлайди.
 
Бўлим мақолалари
15.06.2024
14.06.2024
20.05.2024
18.05.2024 Қирғизистон ва Ўзбекистон олимлари қадим ва меҳмондўст Ўш заминида
ЎШ.17-18 май – Альянс-Пресс. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида дўстлик ришталарини янада ривожлантириш борасида мамлакатимизнинг жанубий ҳудудлари бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
03.05.2024
26.04.2024
25.04.2024
19.03.2024
15.03.2024
26.02.2024