27.05.2016 20:02 Бишкек 4627

Тарих ва маданият йили

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбековнинг раислигида 26 май куни республикамизда Тарих ва маданият йилини ўтказиш бўйича ташкилий кўмитанинг мажлиси ўтди.

ҚР матбуот котибияти хабарига кўра мажлисда Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевнинг «2016 йил Тарих ва маданият йили деб эълон қилиши хақидаги» қарори негизида белгиланган дастурларини амалга ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
 
Хукумат бошлиғи маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органлари Тарих ва маданият йилини нишонлаш арафасида тантанали тадбирларни ўтказиш билан чегараланмасдан, маданий-тарихий воқеалар белгиланаётган ҳудудларнинг инфратузулмаларини  ҳам ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш ва бу иш-чоралар етарли миқдорда молиялаштирилиши лозимлигини таъкидлади. 

Ҳозирда ушбу катта тадбирни нишонлаш дастурида 78 комплекс иш – амалиётлар рўёбга оширилиши керак. Бундай тадбирлар сирасига Қирғизистон Республикасининг мустақиллигининг 25 йиллиги, Иккинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинлари, Юсуф Хос Хожиб Боласоғунийнинг 1000 йиллиги, Тайлоқ ботирнинг 220 йиллиги, Қирғизистон АССРнинг ташкил топишининг 90 йиллиги, Қирғизистон ССРнинг ташкил топишининг 80 йиллиги ва 1916 йилги воқеалари 100 йиллиги нишонланади.

Тарих ва маданият йилини нишонлаш арафасида тадбирларни ўтказиш учун республика бюджетидан 94 миллион сўм ажратилган. Ҳозирда маҳсус давлат органлари тарафидан тадбирларни ўтказиш бўйича режалаштирилган ишлар юргизилмоқда. 
 
 
Бўлим мақолалари
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
18.04.2026 Халқаро ҳамкорлик : Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси
ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
27.03.2026 Тошкентда Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди
2026 йил 27 март куни Тошкентдаги Фотосуратчилар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иқтидорли рассом Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
27.02.2026
24.02.2026
21.02.2026