10.02.2025 17:18 Ўш 1828

Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди

ЎШ. 10 феврал – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида икки буюк мутафаккир Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Халқаро “Ватандошлар” фонди ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбек миллий-маданий маркази ташаббуси билан амалга оширилди.



Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишланган катта тадбир Ўш шаҳрининг Алишер Навоий истироҳат боғидаги улуғ шоир ва давлат арбобига ўрнатилган ҳайкалга гул қўйиш маросими билан бошланди.

Маросимда Ўзбекистон Республикасининг  “Ватандошлар”жамоат  фонди раиси Одилжон Сатторов, Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Ахмедов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбек миллий-маданий маркази президенти Баҳтиёр Қодиров, Қирғизистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бегижон Ахмедов, Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик жамияти раиси Зуҳириддин Исомиддинов, жамоатчи арбоб Бўрибой Жўраев, Ўш шаҳри мэрияси вакиллиги, Ўш ва Жалолобод вилояти ўзбек миллий марказлари фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар, ОАВлари вакиллари қатнашдилар.

Кейинги тадбирлар  юқорида зикр этилган контингент иштирокида  Бобур номли академик ўзбек мусиқа-драма театри биносида ва Ўш шаҳридаги Бобур номли мактаб иморатида, ҳамда “Jannat Resort Osh” ресторанида Бобур театр жамоси  ва ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокидаги концерт номерлари билан давом этди.

“Jannat Resort Osh” ресторанидаги ўтказилган дўстлик адабий кечада шунингдек Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик жамияти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Халқаро “Ватандошлар” жамоат фонди ҳомийлигида Тошкентдаги "Муҳаррир" нашриёти чоп этилган “Қирғизистон Ўзбек Адабиёти Антологияси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Қирғизистон замини таваллуд топиб, йигирманчи асрда яшаб ижод қилган Алихонтўра Соғуний, Маҳжурий, Мирзакалон Исмоилий, Илёс Муслим, Иззат Султон, Мирзоҳид Мирзараҳимов, Шавкат Раҳмон, Муғанний каби забардаст ижодкорлар ўрин олган антологияда жаами 75 муаллиф хақида қисқа маълумот ва уларнинг асарларидан намуналар ўрин олган.
 
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.