12.02.2025 18:27 Ўш 784
ЎШ. 12 феврал – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Миллий Театри Артистлари Ўшдаги Бобур театрига ташриф буюрдилар
Бугун куннинг иккинчи ярмида қўҳна ва навқирон Ўш шаҳрининг санъат шайдолари Бобур номли Академик ўзбек мусиқа-драма театри биноси ёнида Ўзбекистон миллий театрининг бир гуруҳ етакчи артистларини кутиб олдилар.
Карнай саслари ва кўп сонли муҳлисларининг олқишлари остида Бобур театри биносига бир-бир босиб Ўзбекистон театри ва киноси усталари Ўзбекистон,Тожикистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ёдгор Сагдиев, Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистон Халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби режиссер Марат Азимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Эртоева, актерлар Шарофиддин Музропова ва Ҳамза Ҳасановлар кириб келдилар.
Ўзбекистон саҳна усталарини муқаддас Ўш заминида шунингдек Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Ахмедов, Қирғизистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, ёзувчи Бегижон Аҳмедовлар, Аъзамжон Абдуразақов раҳбарлигидаги Бобур театри жамоаси билан кутиб олдилар.
Шу куннинг оқшомида юқорида номлари зикр этилган ўзбекистонлик саҳна усталари ўшлик театр санъати шайдоларига ажойиб ижодий кечани тақдим этдилар.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|