18.03.2025 11:45 Ўш 879
ОШ. 18 Март Куни Alliance-Press. 4 апрел куни Тошкентнинг "карвонсарой" кўргазма залида таниқли Ўшлик рассом Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилади
Хасанжон Саидов 1948 йили 18 сентябрда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган.
1974 йилда А. Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 25 йил 1978 сентябрда СССР рассомлар уюшмасига аъзо бўлди; 1976 йилдан Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси.
Хасанжон Саидов – Бутун СССР республикаларида тан олинган портрет устаси. У бир пайтлар Россиянинг энг машҳур рассоми Aлександр Шилов билан кўргазмада қатнашган.
Рассом Саидовнинг диплом картинаси Туркистон ўлкасидаги босмачилик ҳаракатига бағишланган. Расм юқори профессионаллик билан ишланган бўлиб, ундаги драматик вазият персонажлар орқали томошабинга татбиқ этилган .
Шунингдек, у Буюк Фарғона канали қурилиши ҳақида тарихий расм чизган. Рассомни таниқли бўлишига сабабчи бўлган асарлари сирасига юртдошимиз, шоир ва Ҳиндистон истилочиси Заҳириддин Бобур ҳаётига бағишланган қатор картиналари, шунингдек, актёр Еркин Комилов, шоир Шавкат Раҳмон, ёзувчи Мирзоҳид Мирзарахимов ва Mуҳаммад Алининг муваффақиятли чиққан портретлари сабабчи бўлган.
1993 йилда Заҳириддин Бобурга бағишланган бир қатор расмлари учун Бобур халқаро мукофоти совриндори бўлди.
!994 йили у биринчилар қаторида Олай маликаси Қурвонжон Дадҳога бағишланган кўп фигурали ва кўп планли драмматик асарни ёзди.
У республика ва вилоят даражасидаги ўнлаб кўргазмалардан ташқари қуйидаги йирик босқичдаги тадбирлар иштирочиси :
1976 йил - "Мамлакат ёшлари" номли Бутуниттифоқ кўргазмаси, Москва
1980 йил - Бутуниттифоқ Кўргазмаси, Тошкент
1980 йил - Халқаро Кўргазма, Ямбол, Болгария
2005 йил - Meridian халқаро гуруҳи ҳомийлигида Бутунжаҳон кўргазмаси, Москва.
Мазкур кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академияси ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда. Қириғизстон томондан кўргазмани ташкилатишда Ўш шаҳридаги Юсуф Хос Ҳожиб номидаги ўзбек миллий маданий марказининг ҳунармандчилик бўлими фаоллари яқиндан кўмак кўрсатмоқдалар.
Бўлим мақолалари
| 09.12.2025 |
|
| 14.11.2025 |
|
| 08.11.2025 |
|
| 19.09.2025 |
|
| 02.09.2025 |
|
| 04.08.2025 |
|
| 29.07.2025 |
|
| 21.06.2025 |
Ўш шаҳрида "Рақс санъати -2025" III Халқаро фестивали ўтмоқда
ЎШ. 21 июн – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жанубий пойтахтида "Рақс санъати -2025" III Халқаро фестивали ниҳоясига етмоқда.
|
| 09.06.2025 |
Тошкентда Хасанжон Саидовнинг шахсий кўргазмаси очилди
ТОШКЕНТ. 9 июн – Альянс-Пресс. 9 июн куни соат 16:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта кўргазмалар залида рассом Хасан Саидовнинг шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
|
| 07.06.2025 |
|