26.06.2016 05:06 Соҳиба Шокирова Ўш 3456

Халқаро бангичиликка қарши кураш кунига

Ўш шаҳридаги «Олимбек Додҳоҳ» этнокомплексида 26 июн -Халқаро бангичиликка қарши ва банг моддаларини сотишга қарши кураш кунига қаратилган якуний тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирнинг очилишида Ўш шаҳри вице мэри Нурбек Кадиров, ҚР хукумати қошидаги наркотик моддалар назорати бўйича Давлат хизматининг Жанубий бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Кенжабек Маматкасимов, Ўш шаҳри фаоллари ва ёшлари қатнашдилар.

Тадбир доирасида Ўш шаҳрининг рақс коллективлари ва гуруҳлари иштирок этдилар, ҳамда кўнгиллилар орасида тош кўтариш, армрестлинг ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақа ғолибларига соврин ва совғалар топширилди.

Шунингдек  концерт давомида Халқаро бангичиликка қарши ва банг моддаларини сотишга қарши курашга бағишланган «Мен соғлом турмуш тарафдориман» шиори остидаги ойликда  спортнинг 5 тури бўйича вилоят спартакиадаси ғолиблари ҳам муносиб мукофотландилар.

Тадбирни Наркотик моддалар назорати Давлат хизмати ва Ўш шаҳри мэрияси қошидаги ёшлар ташкилоти уюштирдилар.


Бўлим мақолалари
18.06.2025
12.06.2025 Самарқанддаги “Сиёб” бозори ҳодимлари Касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллигини нишонладилар
САМАРҚАНД. 12 июн – Альянс-Пресс. Самарқанддаги энг қадимий “Сиёб” бозори ҳодимлари Ўзбекистоннинг касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллигини нишонладилар.
15.04.2025
28.03.2025
20.01.2025
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024