05.07.2016 18:01 Бишкек 3915

Бишкекда Хайит намоз

5 июл куни ёғаётган ёмғирга қарамай Бишкекнинг Ғалаба Майдонида республиканинг барча ҳудудларидан келган минглаган мусулмонлар қатнашган Ийди-Фитр намози ўқилди.

Унда Қирғизистон Республикасининг Бош вазири бошчилигидаги бир қатор расмийлар, жумладан Парламент аъзолари ҳам қатнашдилар.
Шунингдек Хукумат бошлиғи Сооронбай Жээнбеков  Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевнинг Хайит байрами билан боғлиқ табрикномасини ўқиб берди.

«Муборак  Рамазон ойи  – инсонларни интифоқчиликка, ҳамкорликка, ҳалолликка , эзгуликка етаклайди. Ушбу Улуғ кунда Оллоҳ – Таолога сиғиниб, намоз ўқигани келган ватандошларим, Сизларга, барча қирғизистонликларга, «Тутган рўзаларингиз Оллоҳ наздида қабул бўлсин!»  деган чин дилдан чиққан изҳоримни айтаман. Яратган Эгам яхши тилакларимизни, олдимизга қўйган асл мақсадларимизни амалга оширсин! Иймонимиз мустаҳкам, феъли абадимиз тоза бўлсин. Илоҳим халқимизга, ҳар биримизнинг оиламизга тинчлик-офият, фаровончилик, бахт-саодат берсин!

Юртимизда тинчлик хукм суриб, мамлакатимиз гуркираб, ривожлансин! Хайит байрамингиз муборак бўлсин!»,- деди Бош вазир Сооронбай Жээнбеков.
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023