09.08.2015 17:53 3478

Ўзганд тарихий меъморчилигида

Мазкур йилнинг якунида АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси Ўзганд шаҳридаги тарихий меъморчилик комплексининг ўрта даҳмасини таъмирлаш учун 152 минг доллар маблағни ўтказади. Бу маблағларнинг асосий қисми Ўзганд мақбарасининг томини таъмирлашга ишлатилади. Тарихий меъморчилик комплексининг директори Авазбек Турсунбоевнинг “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига берган маълумотларига кўра, АҚШ элчихонаси Қирғизистонда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни атайлаб тўплаган. Шунингдек Америка Қўшма Штатларининг маблағи эвазига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича катта  конкурсда Ўзганд тарихий меъморий комплекси лойиҳаси ютиб чиққан. Бу лойиҳани амалга оширилишида бугунги кундаги Қирғизистон ва АҚШ мамлакатларининг орасига тушган совуқчилик раҳна солмайди. Эслатиб ўтиш жоизки, Қорахонийлар даҳмаси ва машҳур минорани ўз ичига олган Ўзганд тарихий меъморий комплекси ўрта асрларнинг дастлабки даврида қурилган.
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023