06.09.2015 10:44 4475

Хасанжон Саидовнинг кўргазмаси

Таниқли ўшлик рассом Хасанбой Саидов “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига берган суҳбатидашу йилнинг октябр ойи ўрталарида ўзининг асарлари кўргазмасини Бишкек шаҳрида ўтказмоқчи эканлиги айтди.

Бугунги кунда Бишкекнинг бир неча кўргазма заллари биланмузокаралар олиб борилмоқда.

Хасанжон Саидов Заҳириддин Бобур мукофоти совриндори. У буюк шоир, саркарда ва шоҳ Бобурга бағишланган туркум картиналар галареясини яратган.Х. Саидовнинг полотноларида сўлим Ўш шаҳри манзаралари ва ўшликларнинг портретларини кўриш мумкин.

У СССР рассомлар Союзи аъзоси, бир маҳаллар машҳур рассом портрет устаси Александр Шилов билан бирга кўргазмада қатнашган. Бугунги кунда Хасанжон Саидов Ўш шаҳридаги Бобур номли Академик Давлат Ўзбек Драма театрида рассом бўлиб меҳнат қилмоқда.
 
 
Бўлим мақолалари
18.08.2026
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026