07.09.2015 10:22 3973

Шахарда видеоназорат кучаяди

7 сентябр куни Жанубий пойтахтда “Таза коом”деб номланган умумреспублика лойиҳасининг “Хавфсиз Ўш” лойиҳаси юзочари бўлиб ўтди.

Ўш шахар маъмурияти биносининг 3 қаватида жойлашган кичик залида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Шахар бошлиғи Айтмамат Кадирбаев ва унинг ўринбосарлари, Ўш шахар Кенгаши депутатлари, шахар фаоллари ва оммавий ахборот вакиллари қатнашдилар.

Йиғилишда сўзга чиққан лойиҳа муаллифлари “Хафвсиз Ўш” нафақат йўл харакати хавфсизлигина эмас, балки бошқа хизматларни ҳам таклиф этишини таъкидладилар. Лойиҳага кўра, Ўш шаҳри кўчаларига видеоназарот камералари, йўл қойидалари бузилишини автоматик ҳолда хотирага ёзиб қўйиш, йўл статистикасини олиб бориш, изловда бўлган автоуловларни аниқлаш аппаратлари ўрнатилади.

”Ўш шаҳри компакт жойлашувига кўра, кабел инфратизимининг сертармоқлиги ва қурулиш олиб бориш учун куз-қиш фаслларидаги юмшоқ иқлими бўйича ҳам лойиҳамиз учун жуда мақбул жой”- дейдилойиҳа муаллифларидан бири.

Йиғинда барча манфаатдор тарафлар ўзаро савол-жавоб қилдилар. Йиғин якунидан кейин лойиҳа муаллифларини шахар мэри ўз кабинетида қабул қилиб уларга ёрдамини ва ишлаш учун барча шароитлар жанубий пойтахтда яратилиб беришини ваъда қилди.

Бу лойиҳани амалга оширадиган ташкилот “Қирғизтелеком” ҳиссадорлар жамияти бўлиб, у ҳам шахар маъмурияти ва сармоячи билан шартнома тузади. Лойиҳа албатта ўзини-ўзи оқлаш шарти билан қабул қилинган.
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.