18.04.2026 15:06 Ўш 909
ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида Наманган вилояти маданияти ва санъати, туризми тарғиботи тадбирлари, Ахсикент археология парки китоби тақдимоти кўтаринки руҳда ўтказилди.
- Наманган ва Ўш вилоятлари алоқалари кўп йўналишларда изчил. Бугун Ўш аҳли учун ҳақиқий байрам бўлди, - деди Ўзбекистоннинг Ўшдаги Бош консули Зафар Аҳмедов.
Наманган вилоят мусиқали драма театри жамоасининг катта концерт дастури ва «Сеҳрли қути» саҳна асари барчади катта таассурот қолдирди.
Театр директори Нозимжон Тошпўлатов барчани 65-Халқаро гуллар фестивалига таклиф этиб, юқори даражадаги қабул учун миннатдорчилик билдирди.
Қирғизистон маданият ва санъат арбоби, таниқли ёзувчи Бегижон Аҳмедов истиқболдаги ҳамкорлик масалаларига тўхталиб, мезбонлар номидан ўз ташаккурини изҳор этди.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|