25.08.2016 20:38 Иссиқ-Кўл вилояти 3162

Қирғизистон ва Қозоғистон ИИВ ходимлари биргаликда тадбир ўтказди

Иссиқкўл вилояти ИИБнинг жиноий қидирув бўлими Бошқармаси оператив ҳодимлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота вилояти Райимберди тумани ИИБ ходимлари билан қўшма оператив – қидирув тадбири ўтказиши натижасида Қирғизистон фуқароларига тегишли ўғирланган уй ҳайвонларини топдилар. Бу хақда 25 август куни ҚР ИИВ матбуот котибияти хабар қилди.



Қўшни республиканинг Олмаота вилоятининг Райимберди туманида ўтказилган тадбирда ўтган йили ёзда Иссиқкўл вилояти турғунларига қарашли бўлган 4 от топилган. От ўғрилари Иссиқкўл вилоятининг Оқсув, Тюп туманлари ва Қоракўл шаҳридан олиб қочган йилқиларни  Қозоғистоннинг қўшни вилоятларида пуллаганлар.
Оператив-қидирув чора-тадбирлар чоғида ушбу қинғир фаолият билан шуғулланаётган гуруҳ аъзолари аниқланди. Шу кунлари улардан икки нафари Оқсув ва Тюп туманлари турғунлари 1989 й.т. А.Т. ва 1984 й.т. Б.А. ҳибсга олинган.
Барча фактлар бўйича ҚР ЖКнинг 165 моддаси (Мол ўғирлиги) бўйича жиноий иш очилиб, жиноят гуруҳининг қолган аъзоларини тутиш бўйича чоралар кўринмоқда.
Шунингдек қўшни давлатнинг Райимбек тумани ИИБси ходимлари ҳайвон ўғилиги ва сотиш билан шуғулланувчиларнинг шахсларини аниқладилар.
Бугунги кунда топилган тўрт от улар ичидан бир қиммати юқори баҳодаги йўрға Қирғизистонга келтирилиб, эгаларига қайтарилган. Ҳозирда  вилоят ИИБ томонидан  шунга ўхшаган жиноят бўйича ишлар бўйича аниқлама харакатлар юргизилмоқда.
 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023