03.09.2016 21:07 3584

Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан видолашиш маросимида қатнашди

Бугун, 3 сентябрда Бош вазир Сооронбай Жээнбеков бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан видолашиш маросимида қатнашди.



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан видолашиш маросимида унинг кичик ватани Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида бўлиб ўтди. Регистон майдонидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни тарихий даҳма бўлган Шоҳи-Зинда қабристонига унинг волидаи муҳтарамалари қабри ёнига дафн қилдилар.
Видолашиш маросимида  жаҳоннинг 17 давлат делегацияси Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон Президентлари, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Гуржистон Бош вазирлари қатнашдилар.
Шунингдек Қирғизистон делегацияси таркибида Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Даниёр Сидиқов, ҚР Жогорку Кенгашининг собиқ депутатлари Бўрибой Жўраев, Баҳтиёр Қодиров ва академик Маҳаммаджон Мамасаидовлар бўлдилар.



 
Бўлим мақолалари
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023