15.07.2026 11:11 6

Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилди

ТОШКЕНТ. 15 июл - Альянс-Пресс. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида хорижий фуқаролар учун қўшилган қиймат солиғини (Tax Free) қайтариш тизими жорий этилди.

Янги тизим сайёҳларга мамлакат ҳудудида харид қилинган товарлар учун ҚҚСни қайтариб олиш имконини беради. Маблағлар нақд пул шаклида ёки банк картасига ўтказиш орқали қайтарилиши мумкин. Нақд пулсиз шакл танланганда, маблағлар товар мамлакатдан олиб чиқилгандан сўнг 3 иш куни ичида ўтказилади.
ҚҚСни қайтариш мумкин бўлган энг кам харид суммаси 300 000 сўмни (ҚҚС билан бирга) ташкил этади. Бунда хорижий фуқароларга солиқ суммасининг 85 фоизи қайтарилади, қолган 15 фоизи эса “Tax Free” тизими оператори хизматларини қоплашга йўналтирилади.
Мазкур тизимнинг жорий этилиши Ўзбекистоннинг хорижий сайёҳлар учун жозибадорлигини янада ошириши, чакана савдо ҳажмини кенгайтириши ҳамда туризм соҳасининг изчил ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Келгусида тизимни босқичма-босқич кенгайтириш, уни аэропортлардан ташқари темир йўл вокзаллари ва чегара божхона постларида ҳам жорий этиш, шунингдек, чакана савдо нуқталарининг кенгроқ қамровини таъминлаш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, жараённи соддалаштириш мақсадида уни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун замонавий ахборот технологиялари ва мобиль ечимлардан кенг фойдаланиш режалаштирилган.
 
 
Ўзбекистон Республикасининг
Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси
Матбуот хизмати
Бўлим мақолалари
30.10.2025
13.10.2025 Фарғона шаҳрида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади
ФАРҒОНА. 13 октябр – Альянс – Пресс. Жорий йилнинг 15-16 октябр кунлари “Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик” мавзусида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ўтказилади.
09.09.2025 Диққат эълон!
Xorijdagi vatandoshlarimizga O'zbekistondagi oliy ta'lim muassasalarining bakalavriat ta'lim dasturi bo'yicha tahsil olishlari uchun 30 ta davlat granti ajratilganini ma'lum qilamiz!
05.09.2025 Тошкентда “Global Textile Days” – Ўзбекистон тўқимачилик инновациялари ва бизнес ҳафталиги бошланмоқда
ТОШКЕНТ. 5 сентябр – Альянс – Пресс. Шу йилнинг 9-11 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” МКК павильонларида “Global Textile Days” – Ўзбекистон тўқимачилик ҳафталиги бўлиб ўтади ва у “Iteca Exhibitions” компаниясининг 30-юбилей кўргазма мавсумининг кузги қисмини очади.