19.08.2026 12:57

Йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонга 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Биргина июль ойида мамлакатимизга 1,18 миллионга яқин хорижий сайёҳ келди 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадларида 7 миллион 749 минг 308 нафар хориж фуқароси ташриф буюрди.



Сайёҳлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 миллион кишига ёки 22,6 фоизга ошди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп сайёҳлар қўшни давлатлардан келган. Хусусан, Қирғизистондан — 2 миллион 177 минг 108 киши, Қозоғистондан — 1 миллион 855 минг 562, Тожикистондан — 1 миллион 728 минг 978 нафар фуқаро ташриф буюрган.

Кейинги ўринлардан Россия — 710 минг 824 киши, Афғонистон — 281 минг 200, Хитой — 269 минг 735, Туркманистон — 192 минг 830, Туркия — 111 минг 908, Ҳиндистон — 32 минг 462 ва Жанубий Корея — 26 минг 512 нафар фуқаро билан жой олган.

Биргина июль ойида мамлакатимизга 1,18 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Шу билан бирга, сайёҳлар оқимининг ўсиши йил давомида барқарор сақланиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга 6,5 миллиондан ортиқ хориж фуқароси ташриф буюрган эди, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан қарийб 25 фоизга кўпдир.

Сақланиб қолаётган ижобий динамика Ўзбекистонга сайёҳлар оқими янада кенгаяётганидан ҳамда мамлакатнинг минтақадаги энг харидоргир туристик йўналишлардан бири сифатидаги мавқеи мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
 
“Дунё” АА,
Тошкент ш.
 
 
Бўлим мақолалари
15.07.2026 Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилди
ТОШКЕНТ. 15 июл - Альянс-Пресс. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида хорижий фуқаролар учун қўшилган қиймат солиғини (Tax Free) қайтариш тизими жорий этилди.
30.10.2025
13.10.2025 Фарғона шаҳрида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади
ФАРҒОНА. 13 октябр – Альянс – Пресс. Жорий йилнинг 15-16 октябр кунлари “Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик” мавзусида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ўтказилади.
09.09.2025 Диққат эълон!
Xorijdagi vatandoshlarimizga O'zbekistondagi oliy ta'lim muassasalarining bakalavriat ta'lim dasturi bo'yicha tahsil olishlari uchun 30 ta davlat granti ajratilganini ma'lum qilamiz!
05.09.2025 Тошкентда “Global Textile Days” – Ўзбекистон тўқимачилик инновациялари ва бизнес ҳафталиги бошланмоқда
ТОШКЕНТ. 5 сентябр – Альянс – Пресс. Шу йилнинг 9-11 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” МКК павильонларида “Global Textile Days” – Ўзбекистон тўқимачилик ҳафталиги бўлиб ўтади ва у “Iteca Exhibitions” компаниясининг 30-юбилей кўргазма мавсумининг кузги қисмини очади.