20.09.2016 19:03 1397

Президент Алмазбек Атамбаев қисқа муддатли таътилга чиқди

Медицина кўригидан ўтиши керак бўлган Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев 20 сентябрдан қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу хақда ҚР Президентининг матбуот котибияти хабар берди.



Кеча, 19 сентябр куни Бишкек – Нью Йўрк йўналиши бўйича ҳавога кўтарилган Президент учоғи, режа бўйича Ота Турк аэропортига қўниб ўтиши керак эди. Учоқ  қўнаётганида Президент Алмазбек Атамбаев ўзини нохуш сеза бошлагани учун, Истамбул тайёрагоҳининг ўзида, у биринчи медицина кўригидан ўтди.
Кўрикдан сўнг шифокорлар , кўкрак атрофидаги оғриқдан шикоят қилган Давлат Бошлиғинитезлик билан чуқур медицина кўригидан ўтказиш зарур деб, таъкидладилар.
Дастлабки натижаларга кўра, Давлат Бошлиғида юрак билан боғлиқ оғриқ симптомлари аниқланган.

Шунинг учун Президент Алмазбек Атамбаев шифокорлар назоратида маълум муддат кўрикдан ўтиши шартлиги туфайли унинг БМТнинг Бош Ассамблеясининг 71чи сессиясига ташрифи бекор қилинди. Давлат Бошлиғ ўрнига Қирғизистон Республикаси делегациясини ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев етаклайдиган бўлди.

Президентнинг  таътили тахминан 2016 йилнинг 1 октябригача чўзилиши мумкин.  ҚР Президенти Аппарати бошлиғи Фарид Ниёзовнинг ОАВ берган ахборотига қараганда Давлат Бошлиғининг  аҳволи бир мунча яхшиланган ва у унинг маҳкамасига қатор топшириқларни берган.
 
Бўлим мақолалари
25.12.2018
28.11.2018
15.11.2018
14.11.2018
13.11.2018
03.11.2018
02.11.2018
01.11.2018
30.10.2018
22.10.2018