21.09.2016 12:59 Ўш 1748

Бурибой Жўраев Россия информагентлигининг ахборотини инкор этди

Ўш вилояти ўзбек жамоатчилигининг нуфузли оқсоқоли Бурибой Жўраев Россия ОАВсида ёзилган маҳсус хизматларининг қандайдир ўйинларида ўз иштирокини инкор этди

19 сентябрда «Фергананьюс» ахборот агентлиги ўз сайтида: “Қирғизистон: Маҳсус хизматлар Роза Отунбаева ва Вақтли ҳукуматга “этник”компромат изламоқда” деб номланган мақола чоп этди. Унда ҳусусан шундай дейилган: “Сентябр ойининг биринчи кунларида нуфузли этник ўзбек оқсоқоли, Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Бўрибой Жўраев етакчилигида, бир гуруҳ қирғиз чекистлари Тошкентга бордилар. Бишкекдан жўнатилган делегация, ўз ватанида экстремизм ва айримачилик билан айбланиб, судланган Қирғизистон жанубидаги ўзбек жамоатчилиги лидерлари бўлган Каромат Абдуллаева, Иномжон Абдурасулов, Жалолиддин Салоҳиддинов, балким яна бошқалар билан учрашиб, Роза Отунбаева ва Эдил Байсаловларга компромат билан чиқиш бўйича қаътий талаб қўйилган ”.
Бу борадаги ахборот юзасидан жамоатчи арбоб Бўрибой Жўраев «Альянс-Пресс» мухбирига интервью берди. Ушбу ахборот умуман ёлғон эканлигини таъкидлаган Бўрибой Жураев айтилган санада Ўзбекистонга фақат  Ўзбекистон Республикасининг марҳум Президентининг охирги манзилга қўйиш маросимида қатнашганини айтди.
«3 сентябр куни мен Қирғизистон Республикаси Бош вазири етакчилигидаги қирғиз делегацияси таркибида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан видолашиш маросимида қатнашдим. Лекин бу воқеа Тошкентда эмас, Самарқандда бўлган», - дейди Б. Жўраев.
Бўрибой аканинг сўзларига қараганда, у 3 сентябрда саҳарлаб Бишкекдан тўғри рейс билан Самарқандга учиб келиб, шу куннинг якунида  Қирғизистон делегацияси таркибида Бишкекка  учуб кетган. Бу орадаги барча ишлар протоколга мувофиқ кенг жамоатчиликнинг назарида бўлган.  Хеч қандай сирли учрашувлар ўтказилмаган ва бу борада у ўйлаб ҳам кўрмаган.
«Мен умуман, нима сабабдан «Фарғона»нинг редактори Даниил Кислов, бу борадаги ахборотга асос бор-йўқлигини ўзимдан сўраб билмаганини тушунмаяпман,- дейди оқсоқол.- Бу материал республикамиз жанубидаги жуда нозик масала - миллатлараро мунособатларни яна издан чиқаришга харакат қилган қандайдир одамларнинг сиёсий буйрутмасига ўхшаб турибди. 2016 йилнинг сентябрнинг бошида ҳам ва ундан олдин ҳам юқорида санаб ўтилган одамлар - Каромат Абдуллаева, Иномжон Абдурасулов ва Жалолиддин Салоҳиддинов ва бошқалар билан учрашмаганман ва улардан ҳеч қандай компромат материаллар талаб қилмаганман. Шунинг учун менинг тоза номимни булғашга харакат қилган «Фарғона» таҳририяти ва унга орқа қилган Эдил Байсаловдан кенг жамоатчилик олдида ошкора кечирим сўрашларини талаб қиламан. Акс ҳолда мен ўзимнинг кишилик ҳурматим ва обрўимни  муҳофаза қилинишини талаб қилиб, суд органларига мурожаат қилишга мажбур бўламан», - деди «Альянс-Пресс» агентлигига Жогорку Кенгашнинг собиқ депутати, жамоатчи арбоб Бўрибой хожи Жўраев.
Бўлим мақолалари
28.11.2018
15.11.2018
14.11.2018
13.11.2018
03.11.2018
02.11.2018
01.11.2018
30.10.2018
22.10.2018
17.10.2018