15.10.2016 22:16 Бишкек 2660

Бишкекда транспорт электрон тизими қўлланилади

Бишкек шаҳрининг ривожлантириш Агентлиги бошлиғига кўра яқин орада пойтахтнинг жамоат транспортида билет сотувчи электрон тизим қўлланила бошлайди



Бишкек шаҳрининг ривожлантириш Агентлиги бошлиғи Азамат Усубалиев «Альянс-Пресс»га берган маълумотида жамоат транспортида билет сотишнинг электрон тизимини  ишлаб чиқиш якунига етиб қолган. Унинг сўзлари бўйича, бу чора йўловчилар учун янги қулайликларни яратиб, электрон йўлкира билетларини истемолга киргизади.
Бундан ташқари электрон система шахар мэрияси ҳодимлари учун пойтахтдаги  транспорт қатновини тўла – тўккис уюштириш бўйича қимматли маълумотларни йиғиш имкониятини беради. Бироқ муаммо шундаки , муниципиал транспорт билан бирга электрон тизимни хусусий маршрут  кичик автобусларида ҳам қўлланиши, уларнинг эгаларига ёқмайроқ турибди. Ахир ўзининг реал топган даромадини назорат органларига кўрсатмоқчи бўлган анойининг ўзи йўқ-ку?! 
 
Бўлим мақолалари
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023
09.08.2023
25.07.2023