15.09.2015 17:01 Ўш 8180

Театрнинг 97-мавсуми очилди



Кеча, 15-сентябрда Ўш шаҳрида жойлашган З.М.Бобур номидаги ўзбек академик театри ўзинининг 97-мавсумини расман очди.

Мавсум очилишига Қирғизистон халқи ассамблеясининг Ўш вилояти бўлими раисининг ўринбосари Пўлат Собиров, Ўш шахар маданият бошқармасининг раҳбари Тўпчибой Досматов, Ўш ўзбек миллий марказининг раиси Абдурашид Ходжаев ва яна бир қатор шаҳар зиёлилари иштирок этишди.

Театрнинг янги директори Набижон Мамажонов бошчилигида очилган янги мавсумнинг табриклар қисми якунлангач, Султон Раев асари ва муаллиф режиссёрлигида саҳналаштирилган “Барсбек” спектакли намойиш этилди.

Бугундан бошлаб, бир ҳафта давомида театр репертуарида бўлган ўнга яқин спектакллар томошабинларга тақдим этилади.
Академик ўзбек театрининг ходими Лутфулло Раҳмоновнинг айтишича, беш кун давомида “Қалбга озор етмасин”, “Афандининг беш хотини” каби спектакллар ва миллий қўшиқлардан ташкил топган катта концерт қўйилиши режалаштирилган.
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.