07.11.2016 21:23 Бишкек 2698

Президент табриги

7 ноябр куни Қирғизистон Республикасининг Президенти Алмазбек Атамбаев журналистларни Ахборот ва босма сўз куни билан муборакбод этди



Давлат бошлиғи табрикномасининг матни:
« Ҳурматли журналистлар ва босма сўз хизматчилари! Барчангизни касб байрамингиз билан мубарокбод этаман!

Бугунда инсоннинг, жамият ва давлатнинг фаолиятини ахборот воситаларисиз тасаввур этиш жуда қийин. Дунё дақиқалар сайин ўзгариб бормоқда. Ахборот -  энг асосий куч сифатида тараққиёт сари бизни етакламоқда.

Мана шундай шароитда журналистларнинг жамиятдаги ўрни табора муҳумлашиб  бормоқда. Шунинг учун жамиятимизнинг кайфияти ва у атрофда бўлаётган жараёнларга  баҳо бера олиши сизларнинг касбий маҳоратингиз, талантингиз, объективлигингиз, холислигингиз билан чамбарчас боғлиқдир. Сизлар жамиятнинг фикрини шакллантирувчисизлар ва шу билан бирга сиздайин қалам аҳлларининг зиммангизга юксак вазифа  – жамиятимизга хаққоний ахборотни етказиб бериш мажбурияти юклатилади.

Ҳеч кимга сир эмаски, Қирғизистон сўз эркинлиги бўйича Марказий Осиёда етакчи ўринда туради. Мамлакатда эркин, демократик ва очиқ фуқаролик жамиятини тузишда, айниқса ОАВ муҳим рол ўйнайди.

Жарко Петан (словениялик ёзувчи, саҳналаштирувчи, режиссёр) айтганидек: «Ёрқин келажак хақида сиёсатчилар, ёрқин ўтмиш хақида тарихчилар, ёрқин бугунги кунимиз хақида мухбирлар ёзадилар». Одамлар учун журналист вақеалар, ахборотлар, янгиликлар оламида йўл кўрсатувчидир.

Сўз шу даражада қудратлики, унинг кучи  бунёдкорликка  ёки аксинча бузғунчиликка ҳам олиб келиши мумкин. Сўз инсонга кўтаринкилик улашади ва жароҳат ҳам етказади. Сўз билан ўлдириб ва сўз билан хаётни сақлаб қолиш мумкин.

Журналистлар туфайли жамият барча салбий кўринишлардан тозаланади. Мен сизларни жамиятимизни боши берк кўчага олиб борадиган, ёлғон ахборотлар, турли фисқу-фужур миш-мишлардан нари бўлишингизга даъват қиламан.  Зинҳор мамлакатимиз келажаги олдидаги бурчимизни унитмаслигимиз даркор. Бизларнинг умумий мақсадимиз – Қирғизистонимизнинг равнақидир.

Ҳурматли журналистлар, сизларни яна бир бор касб байрамингиз билан табриклайман!
Сизларга мустағкам соғлиқ, омад ва фаровонлик, ҳамда ижодий парвозлар тилайман!

Қирғизистон Республикаси Президенти А. Атамбаев».
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023