22.02.2017 10:15 Бишкек 2270

Ҳавфсиз Бишкек учун

Бишкекда янгиланган йўл чизиқлари туфайли йўл транспорт ҳодисалари икки баробар камайган



Бишкек мэрияси  «Альянс-пресс» ахборот агентлигига берган маълумотига кўра,  2015 йили Қирғизистон пойтахтида 2592 марта йўл транспорт ҳодисаси юз берган. Ўтган йили апрел ойидан бошлаб ЙТҲларининг  сони кескин камайган. 2016 йили бундай ҳодисалар икки баробарга озайган.
«Альянс-пресс»нинг ҳамсуҳбатларига кўра, бунинг сабаби жуда оддий: Бишкек мэрияси ўтган йилнинг баҳор - ёз ойларида автойўлларнинг чизиқларини белгилаш учун анчайин бюджет маблағини сарфлаган. Йўл чизиқлари бор жойлар янгиланган,  бўлмаган жойларга чизиқлар туширилган.
Шунингдек, катта хажмдаги маблағ кўчаларни ёруғлантиришга сарфланган. Натижада пойтахт  йўлларида сезиларли равишда ҳавфсизлик таъминланди.     
 
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023