24.03.2017 13:05 Маҳмуджон Қозоқбоев 3759

Қирғиз ва Ўзбек акварелчи рассоми Ўринбой Охунов кўргазмаси

22 март куни Тошкент шаҳрининг Ҳамид Олимжон майдонидаги собиқ консерватория биноси ёнидаги «ZERO LINE» галереясида машҳур қирғиз ва ўзбек акварелчи рассоми Ўринбой Охуновнинг кўргазмаси очилди


Кўргазмада таниқли рассомлар, ёзувчи-шоирлар, артист ва мусиқашунослар, меъморлар ва кинорежиссерлар, ҳамда ижодкор ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Машҳур мўйқалам устасининг 1940-1982 йиллар давомидаги 50 дан зиёд акварель бўёқларда яратилган асарлари кўргазмаси унинг ўғли таниқли рассом ва публицист Вячеслав Охуновнинг ташаббуси билан уюштирилди. Бу икки санъат устаси – ота ва ўғиллар Қирғизистоннинг Ўш шаҳрининг фарзандлари. Замон зайли билан катта ижодий майдонни забт этиш учун улар Ўзбекистонга келиб қоладилар.

Ўринбой Охунов ўтган асрнинг 40 йиллари Фарғонада, 1920 йилдан бери ижод қилиб келаётган дастлабки ўртаосиёлик авангардчи рассом Александр Волковдан сабоқ олган. У эллигинчи йиллардан, олтмишинчи йиллар бошланишигача археолог Юрий Баруздин етакчилик қилаётган Жанубий Қирғизистон археология экспедициясида рассом сифатида ишлаб келади. У Қирғизистон Жанубидаги баъдиий санъат хаётига асос солган ижодкорлардан.




Ўринбой ака Охунов ва Аптот ака Мурзакаримовлар Қирғизистон Жанубидаги биринчи Рассомлар Союзи аъзолари ҳисобланадилар. Ўринбой ака  жуда катта гавдали киши бўлгани билан, жуда ҳам нозик дидли ижодкор эди. У жуда ҳам таъсирли ёруғ ва нафис сув бўёқли сувратларни ёзар эди. Ўринбой Охунов ўз ишининг устаси сифатида ҳамсуҳбатларига  санъат хақида ажойиб тафсилотларни, қизиқ қилиб айтиб берарди.
У ўзи яшаган диёрнинг табиатини, туркистонликларнинг меъморий обидаларини юксак маҳорат ва муҳаббат билан қоғозга инжиқ сув бўёқлари билан акслантирган. Ўринбой Охунов айниқса қўҳна Ўш шаҳри бўйича қайтарилмас гўзал тарихий  лавҳаларнинг серияларини яратган рассом. Уни хақли равишда икки қардош эл – ўзбек ва қирғиз рассоми деб аташади.
Сўзларимизнинг исботи тариқасида, бу улкан ватандош рассомимизнинг ҳотирасини ёд олиб, унинг нафис асарларидан  баҳра олгани Ўзбекистондаги Қирғизистон Республикаси Элчихонаси вакилларини ушбу кўргазмага ташриф буюрганини эслатиб ўтамиз.
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.