10.08.2015 17:48 3600

Кутубхона ва Мадраса қурулади

Шу кунларда Ўш вилоятининг Ўзганд шаҳрида Имом Ас Сарахсий мақбараси ёнидаги беш истиқомат уйи сотиб олинди. Барчага маълумки Имом Ас Сарахсий Хазратлари йирик исломий олим бўлиб, у XI асрда Ўзганд шаҳрида вафот этган. Олимнинг Ал-Мабсут номли китоби Туркияда жуда машҳур. Яқинда бир турк жамғармаси Ўзганд шаҳри маъмуриятига Имом Ас Сарахсийнинг мақбараси атрофида масжид, мадраса ва кутубхона қурушни таклиф этди. Бироқ бундай ҳайрли ишни амалга ошириш учун етарли ер майдони етишмаётган эди.

Шахар мэри Нодирбек Каримовнинг агентлигимизга берган хабарига кўра, маъмурият сармоячи ва шу мажмуа яқинида яшайдиган  беш уй соҳиблари билан уч тарафли келишим тузган. Мэрия уй эгаларига бошқа жойдан янги ер тилкасини ажратиб берса, турк жамғармаси уларнинг янги уйларини қуруб битказиш учун маблағ берди. Ҳозирги пайтда 30 сотих ер майдони эски уйлардан тозаланди. Шу йилнинг ўзида янги иншоатларнинг пойдеворлари қуйила бошлайди. Бу лойиҳа амалга оширилса, қўҳна шахарга келаётган туристлар ва зиёратчиларнинг сони ошиши кутилмоқда. Бу Ўзганд шаҳри буджетига қўшимча даромад келтиради дегани.
Бўлим мақолалари
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023
23.08.2023