02.04.2017 17:19 Ўш 3383

Инглиз режиссерлари Ўш шаҳрида

2 апрел куни Заҳириддин Бобур номли академик давлат театрига Буюк Британия делегацияси ташриф буюрди

Делегация таркибида профессор Ж. Сандерс, С. Бергер ва бизнинг юртдошимиз Йўлдош Жўрабоев каби таниқли инглиз режиссерлари бор. Юксак меҳмонларни театримизга ҚР Президенти маслаҳатчиси, драматург Султон Раев ва ҚР Хизмат кўрсатган артист Алимқул Исаковлар кузатиб келишди.
Театрнинг намойиш залида инглиз режиссерлари ижодий коллектив вакиллари билан учрашдилар. Ҳорижий режиссерларнинг ғояси бўйича З.Бобур театри саҳнасида машҳур В. Шекспирнинг “Ричард Учинчи” номли пьессаси қўйилади. Унда ўзбек , қирғиз ва инглиз актерлари иштирок этадилар.
Учрашув сўнгида ушбу пьессага актерлар таркибини тузиш учун кастинг танлови ўтказилди. Инглиз режиссерларининг режаларига кўра жорий йил якунида В . Шекспирнинг ушбу машҳур асари билан, бизнинг актерларимиз Буюк Британиянинг пойтахти Лондонга гастролга боришлари мумкин .
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.