09.05.2017 16:44 Ўш вилояти 2693

Ғалаба кунига бағишланди

9 май куни Қорасув туманининг Жоош қишлоқ округида Совет халқининг фашизм устидан қозонган ғалабасининг 72 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди


Ушбу байрам тантаналарни Исмоил Ота Матраимов ҳайрия жамғармаси уюштирди. Ҳамда Исмоил Ота хотирасига бағишланган туман ёшлари орасида уюштирилган футбол ва волейбол бўйича мусобақаларнинг якуний босқичи ҳам айнан шу куни ўтказилди.
Ушбу тадбирларда расмийлардан ҚР Жогорку Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман маъмурияти маъсуллари, қишлоқ округлари бошлиқлари, ҳамда Улуғ Ватан Уруши қатнашчилари, меҳнат фаҳрийлари, аёллар ва ёшлар ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Кун ярмида эса байрам тадбирига таклиф этилган 4 мингдан зиёд меҳмонларни шу ернинг ўзида чиройли безатилган навеслар остидаги дастурхонларга таклиф эилдилар. Уларга байрам таомлари тортилди. Қурону-Каримдан УВУ даврида ҳалок бўлганларга атаб оятлар тиловат қилинди.  Байрам тантаналари республика эстрада юлдузлари ва маҳаллий ижодий гуруҳларнинг концерт номерлари билан якунланди.
 
Бўлим мақолалари
20.04.2024
13.03.2024
23.02.2024
20.01.2024
15.01.2024
12.01.2024
15.12.2023
27.10.2023
13.09.2023
26.08.2023