23.05.2017 17:35 Бишкек 760

Роза Исаковна яна Қирғизистон президенти бўлмоқчими?

Охирги ойларда собиқ ўтиш даври президенти Роза Отунбаева оммавий ахборот воситаларида фаоллиги анчайин даражада ошди


У матбуотда тез – тез чиқишлар қилмоқда. Хусусан бугун унинг навбатдаги шарҳи ўқидик. Бу орада эса эксперт доиралар орасида унинг бу баёнотлари замирида Қирғизистон президентлиги лавозимига ўз номзодини кўрсатишга харакат кетаётгани хақидаги фикрлар билдирилмоқда.
Бу борада ҚР Конституциясида аниқ қилиб бир киши фақат бир маротаба президент бўлиши мумкин эканлиги ёзилган. Бироқ ўтган йилги  Асосий Қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича дискуссиялардан равшан бўлишича, Роза Отунбаева президент бўлиб сайланган эмас (Шунинг учун ҳам тортишувлар жараёнида Атамбаев уни қаллоб президент деб ҳам атаганди).
Хақиқаттан ҳам 2010 йилги референдумда фуқароларимиз фақат ўтиш даври президентлигини жорий этиш бўйича матн киритилиши бўйичагина овоз берган эдилар. Референдиум бюллетенларида Отунбаеванинг фамилияси умуман бўлмаган. Роза Исаковна ўзининг декрети билан ўзини президент этиб тайинлаб олган. Шунинг учун у жорий йилнинг кузида президентликка давогар бўлишга хақли. Шунинг учун Р.Исакованинг халқаро донорларга  «Тоза коом» лойиҳаси, яқин бўлажак сайловларда бирор-бир президентликка номзоднинг фойдасига ишлаб қолмаслиги учун унга қўллов кўрсатмаслиги бўйича қилган мурожаатининг сабабини тушунса бўлади. Сабаби, унинг ўзида бунингдек  лойиҳа йўқ. Бироқ иккинчи томондан у ўзининг сайлов компанияси учун ҳомийларни топиб олиши ҳам гумон.
 
Бўлим мақолалари
08.08.2018
05.08.2018
01.08.2018
30.07.2018
27.07.2018
16.07.2018
13.07.2018
13.07.2018
12.07.2018
07.07.2018