25.05.2017 17:39 Бишкек 756

ҚР Бош вазирининг аккаунтлари

Сооронбай Жээнбеков «Фейсбук» ва «Твиттер» каби ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтларини очди


 ҚР Бош вазири Сооронбай Жээнбеков «Фейсбук» ва «Твиттер» каби ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтларини очди (унинг «Фейсбук»даги манзили https://www.facebook.com/sooronbai.jeenbekov.official?fref=ts). Бунга қадар тармоқларда Сооронбай Жээнбеков номидан қандайдир саҳифалар бўлган. Бироқ улар қалбаки, яъни бугунги урф бўлган сўз билан айтганда фейк эдилар. Энди эса Қирғизистоннинг ҳар бир фуқароси тўғридан-тўғри хукумат бошлиғи билан алоқа боғлаши мумкин. Агар бу саҳифалар мунтазам ишлаб турса, халқ  орасида тез оммалашиб кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бу каби аккаунтлар С.Жээнбековнинг дунёнинг барча мамлакатларидаги ҳамкасбларида, хусусан Қозоғистон Бош вазири Карим Масимовда ёки АҚШ президенти  Доналд Трампда ҳам бор эди.  
 
Бўлим мақолалари
08.08.2018
05.08.2018
01.08.2018
30.07.2018
27.07.2018
16.07.2018
13.07.2018
13.07.2018
12.07.2018
07.07.2018